Ризобек Понедельник, 2025-06-16, 00.49.45
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2009 » Июль » 7 » Замондошлар ижодидан
    00.42.54
    Замондошлар ижодидан
    БУ КУН...

    Бу кун - менинг азиз меҳмоним,
    Борлигимдан хабар олгувчи.
    Бу дунёда тинмай забоним,
    Зорлигимдан хабар олгувчи.

    Бу кун - менинг азиз меҳмоним,
    Гоҳ валийман, дарвешдирман гоҳ,
    Кўнглимда гул, сочларимда оқ -
    Қорлигимдан хабар олгувчи.

    Бу кун - менинг азиз меҳмоним,
    Юрагимни тутиб зиёга,
    Сажда қилиб ёлғиз Худога
    Ёрлигимдан хабар олгувчи.

    Бу кун - менинг азиз меҳмоним,
    Торим сози, овозим тинмай,
    Эл ичинда каломим синмай,
    Борлигимдан хабар олгувчи.


    *            *              *

    ҒУССА

    Хазонлиғ, хасталиғ йиллар бошланди,
    Кимсасиз, кечали йўллар бошланди,
    Ғам ортилган карвон, чўллар бошланди,
    Ай Гул, баҳоримиз йўқ, энди куз бор.

    Кўнгил оқ кишнинг оқ сурати каби,
    Дил қотган, қишнинг тоғ сурати каби.
    Дард жилмаяр қорнинг зумради каби,
    Ай Гул, баҳоримиз йўқ, энди муз бор.

    Қаҳратонни аста кузатсак бир кун,
    Кўкламда кўнгилни тузатсак бир кун,
    Қўлларга қўлларни узатсак бир кун,
    Ай Гул, яроларга босилган туз бор.

    Руҳга ҳаёт оғир юксаксиз, ай Гул,
    Совуқ чеҳра билан кулсак биз, ай Гул,
    Яшасак - тош юрак, юраксиз, ай Гул,
    Ўтмишдан термулган тўрт мунглиғ кўз бор.

    Оҳ, яна хазонлиғ йиллар бошланди,
    Кўнгиллар ёшланди, кўзлар ёшланди.
    Хазонлар бағрига диллар ташланди,
    Ай Гул, баҳоримиз йўқ, энди куз бор.


    Шуҳрат ТОҲИР
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz