Ризобек Среда, 2025-06-18, 17.40.58
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2009 » Июль » 18 » Бугуннинг гаплари
    23.54.22
    Бугуннинг гаплари
    А.Пўлатнинг ўзига хос истеъфоси, навбат С.Мадаминга
                                                              
    Бугун  Бирлик партияси ҳукмдори Абдураҳим Пўлатнинг  "Ҳаракат" хабар агенлиги деб аталувчи бир кишилик  хусусий ахборот  ширкати қуйидаги хабарни тарқатди:

    "18 July 2009
    21:47 - Самарқандда мухолифат фаолларининг учрашуви


    Бугун Самарқанд шаҳрида “Бирлик” Партияси вилоят Кенгаши Ҳайъатнинг аъзолари Холиқназар Ғани, Абдумалик Умрзоқ ва «Эрк» демократик партияси вилоят раҳбарияти аъзолари С.Холбой, Б.Мавлондан иборат бир гуруҳ мухолифат фаолларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда мухолифатдаги мавжуд аҳвол ҳақида фикр алмашилди. Мухолифатни бирлаштириш ва унинг баъзи йўллари муҳокама қилинди.

    Хусусан, Бирлик” Партияси Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Холиқназар Ғаниниг таклифи муҳокамага қўйилди. Таклифга кўра, мухолифатдаги ҳамма сиёсий партиялар ва ташкилотлар ўзларининг тегишли органларининг қарори билан ўз ташкилотларининг тарқатилганини расман эълон қилишлари, сўнгра, умумий ягона (Бирлашган демократлар) партияси ёки ҳаракатининг таъсис қурултойи чақирилиши керак. Бу таклиф йиғилиш қатнашчилари тарафидан маъқулланди.

    Шуни алоҳида айтиш керакки, шу пайтгача кўпчилик мухолифатчилар мухолифат ташкилотларининг коалициион бирлашуви ҳақида гапиришарди, дейди мухбиримиз. Самарқандликларнинг таклифи улардан принципиал фарқли, айни замонда, конструктив. Улар ҳаммани бир ташкилотга бирлаштириш ҳақида гапирмоқдалар. Самарқандликларнинг бугунги таклифини муҳокама қилиш, ривожлантириш ва амалга ошириш - Ўзбекистонда демократияни олға суриш йўлида муҳим босқич бўларди."

    Хабар хулосасидан шуни англаш мумкинки, шу пайтгача ўзини ягона даҳо санаб келаётган Абдураҳим Пўлат Самарқанддаги мухолифат фаоллари йиғини қароридан қаноатланган.Демак бу унинг расман раҳбарликка яроқсизлиги борасидаги иқрорнома истеъфоси деб тушуниш мумкин.Навбат "Эрк" деган гуруҳ раҳбари Салай Мадамин жанобларининг бу ҳолга тан беришида.Аммо у ушбу ҳолатда мардона қарор қабул қилиш уддасидан чиқа олиши мушкул.Яна ким билсин, балки худо инсоф бериб қолар...

    Самарқандда йиғин ўтказган мухолифат вакиллари таклифи гарчанд янгилик бўлмасада аммо долзарблиги билан эътиборга молик.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz