Абулфайз Баротов: Мен Аҳмаджон Мухторов ҳақида нималарни биламан (2)
Ахмаджон ака ишларди. Ишлаганда ҳам қаттиқ ишларди. У кишининг
бот-бот, “ҳозир ёшмиз, белимизда қувватимиз бор экан, ишлаб қолайлик,
қариганимизда ётиб дамимизни олаверамиз,”- деган гапларини ҳозир ҳам
эслаб тураман. У киши эрталаб соат 8.00 да ишга келар эди. (Таҳририятда
иш соат 9.00 да бошланарди). Номерга кетадиган ва захирадаги
материалларнинг 80 фойизини Ахмаджон ака кўриб берарди. У киши мавқейи
бўйича биринчи ўринбосар ҳисобланарди.
Дунё бир бозордир... Дунё бир бозордир, унда ҳар куни Минг-минглаб инсонлар айланаверар. Унда на тош бордир ва на тарози, Алдашни билмаган алданаверар.
Бу шундай бозордир унда кўпинча, Олов унутилиб, тутун мақталар. Олдиндан тутмасанг асал-бол пича, Хўжангнинг сукути мангу сақланар.
Муҳаммад каломим-ҳикмат ақлдан, Кўр-кўрнинг ҳассасин туртиб келади. Олдин мушт кўтарар қўрқоқ азалдан, Номард мард ёқасин йиртиб келади.
Миниб турганингда амал отини, Пойингни яловчи каслар тўп бўлар. Тушиб гар тотсанг сен зорлик тотини, Ақлсизга йўйган дўстлар кўп бўлар.
Ҳайҳот деб от солар барча умидвор, Фақир ҳам тахт истаб шайланаверар. Ким олғир, устамон, ўша
... Davomini o'qing...