ЖАҲОНГИР МУҲАММАД ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китобдан саҳифалар)
УЧИНЧИ ДУНЁ Бугун саҳарлаб соҳилга чиқдим. Уммонга термулсангиз дунёнинг нақадар кенглигини ҳис этасиз ва инсон фикрлаши ҳам шу қадар кенгликка талпинади. Хаёлимдан ажиб гаплар ўта бошлайди.
Адолатли шоҳ ўзини ўлдиради. Золим эса атрофдагиларни. Адолатли шоҳ тахтда оз қолади. Золим эса кўп. Жуда қизиқ-а? Адолатли шоҳни атрофидагилар ўлдирадилар ёки четга суриб ташлайдилар. Эсингиздами, Абулфайз Элчибей қон тўкмайман деганда Ҳайдар Алиев унинг устидан кулди ва бир фитна билан адолатли шоҳни суриб, тахтни эгаллаб олди. Озарбайжон Алиевлардан энди қутилиши амри маҳол.