Андижон қатлиомига 6 йил бўлди. Унинг ўқ- яроқлардан етган жароҳатлари бир вақт келиб балки битиб кетар, аммо қалб яралари йил сайин янгиланиб, бир умр битмайдиганга ўхшайди.
Қалби яраланган оқ кабутарим, Потирлаб турибди кўксинг дамбадам. Оппоқ қанотларинг қонга беланган, Анжандамидинг сен ҳам ўша дам.
Кўрдингми бокира қизнинг кўксини, Аскар бола тепиб ўтди устидан! Гўдаклар кўрдингми,сутнинг ўрнига, Золим шох ўқидан қонлар қусдилар! Менинг қалбим яра ўша жумадан, Сен парвоз этмадинг билдим нимага. Кўзимиз очиғу,тан эди жонсиз, Сену мен боролмадик намозжумага.. .