Ҳамманинг ҳам ўз туғилган куни бор. Лекин ҳар бир инсон ҳам ҳар йилда такрорланадиган таваллуд кунига муносиб бир совға билан кела олмайди. Таниқли адиб ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад эса бундан мустасно. Унинг кўп йиллардан буён ҳаёти ва фаолиятига разм солиб бораман. Чунки у ҳамма қатори яшаб юрибмизда, дейдиган инсонлар сирасига кирмайди. Жаҳонгир Муҳаммад ўз шахсий ҳаёти, ўз шахсий манфаатларини кўпда ўйлайвермайди. У ўзининг ҳузур-ҳаловатларидан кечиб, халқ учун, миллат учун хизмат қилиш туйғуси билан яшайди.
У ҳар бир ўтаётган умр онларини умум манфаати учун сарф қилади, таъбир жоиз бўлса жон фидо этади. Ҳа, фидокор инсонлар дейилганда кўз ўнгимда шундай одамларнинг энг олдинги сафида Жаҳонгир Муҳаммад намоён бўлади. У
... Davomini o'qing...