Ҳар бир инсоннинг бармоқ излари ўзига хос бўлгани каби, унинг йўли ҳам ўзига хос ва ўзига оид бўлади. Аммо бармоқ излари Худо томонидан берилган ҳадя бўлса, инсоннинг йўли унинг ўзига боғлиқдир, чунки бу йўлни унинг ўзи яратади. Бунинг учун Тангри унга шундай яратувчилик қобилиятини ато этган. Кимдир буни ишга солади, кимдир ялқовлик қилади.
Ялқовлик инсонни ўз йўлини яратолмай, бошқаларнинг йўлидан кетишга, уларга тобе бўлишга, қул каби яшашга, уларнинг қилмишларига шерик бўлишга олиб боради. Бу эса инсоннинг инсон каби эмас, бечора қул каби яшашга маҳкум этади. У ўз эркинлиги ва ҳурриятидан айрилиб қолади. Бу жамиятимиз учун типик ҳолга айланди.<
... Davomini o'qing...