Тахминан ўн минг милялар олисдан ун оладиган ва бутун оламга гоҳида бўлар, гоҳида бўлмас сас тарқатиб турадиган бир карнай бор. Ўша карнайнинг овозини эшитмайин, деб икки қулоғингиз тешикларига пахта тиқиб олсангиз ҳам унинг вата-вати юмалаб, қумалаб бошқалар қулоғига урилиб, сас бериб тураверади. Яна шуниси борки, кўп ҳолларда у карнайнинг гўё кўзи кўр, қулоғи кар гунг кимсадай али десангиз балли, деб турадиган одати ҳам йўқ эмас.
Суҳбатимиз карнай ҳақида эмас, мавриди келса у ҳақида ҳам гаплашамиз албатта. Ҳозиргиси шу карнайдан чиққан бир сас ҳақида икки оғиз сўз. Ўша карнай ғоят улкан бир кашфиёт яратмишки, унинг мишмишидан эшитганлар аёл бўлса қорни шишибди, эркак бўлса қулоғи
...
Davomini o'qing...