Анчадан буён ҳаёт тақозосига кўра чет мамлакатлардан бирида яшаб юрибман. Аниқроғи шу ёқларда юришга мажбурман. Чунки Каримов режимига қарши бўлганман.
Ўзбекистондаги радио, телевизорлардаку ўта ғализ эшиттириш ва кўрсатувларни ҳеч ким эшитиб ҳам, кўрмай ҳам қўйган. Масалан, "Ахборот"да айтди, дейишса, ҳа демак ёлғон, дейдиган даражага боришган. Четга чиққач эса Ўзбекистондагига нисбатан анчайин ҳақиқатни ёритувчи интернет сайтларни ўқиб, радиоларни эшитиб, хайрият ҳақ гапларни рост айтадиганлар ҳануз борку, дея анча кўнглим таскин топганди.
...
Davomini o'qing...