Маҳалламизда Омна шанғи деган хотин бўларди. Исми балки Омина ёки Амина бўлса керагу, у оддийгина сўзни ҳам овозини баланд қўйиб айтгани учун шанғи лақабини олгандир. Шанғи сўзини аслида водий томонларда шанқи, деб ҳам талаффуз қилишади. Ўрисчада шанғи сўзи горлодер, крикунья ҳам дейиларкан. Ҳақиқатан, шунчаки суҳбат чоғи ҳам томоғи йиртилгудай сўзлайдиганлар гоҳида бўлсада учраб туриши бор гап. Лекин ҳозир у эмас, Омна шанғининг айрим бошқа хусусиятлари ҳақида ҳикоя қилмоқчиман.
...
Davomini o'qing...