АҚШда янги китоб чиқди. Бутун ўзбекларнинг китоби...
19.48.31
АҚШда янги китоб чиқди. Бутун ўзбекларнинг китоби...
Таниқли сиёсат арбоби, тилшунос олим, ёзувчи ва журналист Жаҳонгир Муҳаммаднинг АҚШда икки томлик "ўзбекча-инглизча мукаммал луғат" китоблари шу кунларда нашрдан чиқди. Шу кунгача адибимизнинг АҚШда олтита китоби нашр этилган.
Янги нашрдан чиққан мазкур китоб ҳақида маълумотлар:
* Номланиши: "Ўзбекча-инглизча мукаммал луғат" * Китоб муаллифлари: Жаҳонгир Маматов (инг. Jahangir Mamatov) Майкл Хўрлик (инг. Michael Horlick) Кароматхон Қодирова (инг. Karamat Kadirova) * Биринчи саҳифадаги сўзлар: "Ота-оналаримизнинг хотираларига бағишлаймиз" * 1-том - "А" дан "Қ" гача; * 2-том - "Р" дан "Ч" гача;
* Китоблар умумий саҳифаси: 2060 бет; * Адади (ҳозирча): 20 000 дона; * Китоблар оғирлиги: 7 кг.; * Солиштириш учун: Китоблар катталиги "Ўзбек Совет энциклопедияси"дан анча катта кўринишда; * Китобдаги сўз ва иборалар сони: 55 000; * Китоб чиққан йили ва шаҳар, давлат номи: 2011 йил, Вашингтон, АҚШ; * Нашриёт: DUNWOODY PRESS; * ISBN: 978-1-931546-83-6; * АҚШ Конгресси кутубхонаси рақами: 2011922106.
Ўзбеклар тарихидаги бу улкан, бебаҳо хазина билан, аввало, китоб муаллифлари: Жаҳонгир Муҳаммадни, Майкл Хўрлик ва Жаҳонгир аканинг рафиқалари, келинойимиз Кароматхон Қодироваларни, қолаверса, бутун дунёдаги барча миллатдош-ўзбекларимизни ҳамда ўзбекзабонларни чин қалбдан муборакбод этамиз.
Азиз Ўзбегим! Энди бизларнинг ҳам сўзларимиз жаҳон тили бўлмиш инглиз тилига мукаммал тарзда ўгирилиб, катта луғат ҳолига келди. Бу хазина-китобларни бугунги ва келажакдаги авлодлар ўз ҳаётларида, олим ва адиблар эса, ўз изланиш ва асарларида муносиб фойдаланишларида ҳақиқий МУЛК бўлиб хизмат қилишига аминмиз.