Ушбу саволли сарлавҳа муаллифи Баҳром Рўзимуҳаммад ўзбек интернет тармоғи да жавоб излаётган кўринади.
Ҳозирча унинг саволига ҳеч ким аниқ жавоб бермаган, аммо Фейсбук фойдаланувчилари эса аллақачон бу саволга ўз муносабатларини билдира бошлашган.
Кимдир Каримовнинг маддоҳи аллақачон қаёққа бўлса ҳам гумдон бўлиши керак эди, деса, бошқа бировлар эса шундоқ таниқли шоир қаёққа кетиб қолган бўлиши мумкин, дея хавотир ва ҳайрат изҳор этишмоқда.
Бизнингча Абдулла Ориповдан режим истаганча фойдаланиб бўлди ва уни энди узоқроққа улоқтирган бўлиши ёки бўлмаса Абдулла Ориповнинг ўзи кераксизлигини ҳис қилгани боис ўз қишлоғига қайтган бўлиши эҳтимол. Бироқ уни қишлоқдошлари қандай кутиб олишади, буниси қоронғу. Ё, Абдулла Орипов узоқроққа бош олиб кетдими? Бу ҳам ҳозирча ноаниқ.
Нима бўлганда ҳам, ким қаерда истаса ўша жойда яшашга ҳақли. Бироқ онгли ҳаётининг кўп қисмини халқ учун эмас сарой хизматига, шох хизматига сарф қилган киши қисмати бошқаларга ибрат бўлиши керак эмасмикан?