Ризобек Четверг, 2024-11-14, 10.15.46
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2012 » Октябрь » 18 »

    Мақтовхўрлик
    13.21.53

    Мақтовхўрлик

    Биз ўзбеклар ҳислатларимизни санаганимизда кўп ҳолларда чойхўр, ошхўр каби сифатлар қўшиб айтилади. Ҳаттоки бир-биримизга мулозаматларда ҳам бу яққол кўзга ташланади.

    Масалан: "бир пиёла чойимиз тайёр, қани юринг бизникига..." ёки бўлмаса: "...шу иш битадиган бўлса, битта ош мендан..."  ва ҳакозо. Лекин ҳозир фикр алмашмоқчи бўлганим мавзу ошхўрлик ёки чойхўрлик ҳақида эмас,  бошқа шу каби сифатимиз хусусида.

    Юқоридаги икки сифатимизни мисол келтирганим  боиси эса умумий тасаввур ҳосил бўлсин дедим холос.

    Ҳар гал қўлимга қалам тутар эканман, биринчи галда кўнглимдан кечадиган ўй ва жавоб топишга уринадиганим: нега Ўзбекистонда бугун  аҳвол ночор? Одамлар нега кўпчилиги абгор? Шу ҳолатларга нима сабаб каби қатор саволлардир.

    Бундоқ дўппини бошдан олиб, ўйлаб кўрсангиз,  бугунги нафақат моддий, балки маънанда қашшоқлигимиз сабаблари юқорида айтганим "хўрлик" сифатимизнинг яна бир тури ҳаддан зиёд авж олганидамикан деган, фикр  кечади.

    Телевидение, радио, қўйингчи қайси бир  оммавий ахборот воситасига қулоқ тутманг, ёки қай бир одам билан суҳбат қурманг фақат мақтанишни эшитасиз. Ўзбекистон ичкарисидаги матбуотдаку  ҳамманинг тили фақат бахтиёр ва фаровон ҳаётдан бошқасини гапира олмайдиган қилиб қўйилган дейлик, лекин чет элларда демократияни тарғиб этамиз деган радио ва ҳакозолару, демократик адолатли жамият қурамиз деган фирқа ёҳуд шунга ўхшаган ҳаракатлар нашрлари ҳам фақат ўзларини ўзлари мақтовдан бўшамайди.

    Ҳеч ким мақтамай қўйса ўзини-ўзи оммма олдида кўз-кўз қилиш, ўзини ўзидаги бор-йўқ сифатлар билан мақташ одатий ҳолга айланди. Озгина танқид ёки айрича фикр эса дарров паншаха билан қарши олинадиган бўлиб  қолган. Ўзбек ҳукумати томониданку аллақачон, уларга мухолифларда ҳам айни ҳол.

    Ўзбекистондаги режим ҳар куни ўз мустаҳкамлиги учун қурбон беришда бардавом. Унинг мухолифати ҳам ундан қолишгиси йўқ. Ҳатто айрим кезларда режим мухолифати ундан ўзиб ҳам кетяпти.

    Ўзбек режими ким мақтаса дўст деб билади. Унинг мухолифати ҳам шундай. Ўзбек режими ким танқид қилса душман дейди. Унинг мухолифати ҳам шундай. Мақтовхўрлик шу қадар кучайганки, ким ёки нима деб мадҳлар айтади фарқи йўқ. Кечирасизку, айрим одамларнинг мижозига қараб:  "молга ўхшаб, олдига нима қўйсангиз еяверади", деганларидай ким мақтаса фарқи йўқ. Ор қилиш йўқ. Масалан, ўзини режимга мухолифман деган диктатура бошидагиларни мадҳ этаверади. Ёки аксинча диктатор дўстим деган унинг гўё  ўзича мухолифиман деганни мадҳ этаверади. Униси ҳам , буниси ҳам юқорида айтганимиз жонзот каби олдига келтирсалар бўлди нишхўрт чиқармай иштаҳа билан мақтовни ютишаверади.

    Айрим ўқувчилар сўрашлари мумкин: мақтовхўрларнинг исми шарифларини очиқ айтмабсиз деб. Айтишим мумкин. Мана бу мақтовхўрлар рўйхати, деб.  Масалан, ўзбек ҳукумати ва унга хизмат қиладиган  маддоҳлари, ўзбек ҳукуматига гўё мухолифатдаги, демократия тўнини кийганлар ва уларнинг маддоҳлари ва яна улар атрофидаги қаланғи-қасанғилар... Ўзингиз ўйлаб кўринг уларни ҳар бирини отини айтаман десам,   думлари шунақа узунки, у думлар Ўзбекистондан тортиб дунёнинг тўрт тарафига узаниб, чуваланиб ётибди...

    Балки кўпчилик арзимаган нарса, деб кўпда эътибор беравермайдиган бу каби мақтовхўрликдан бўкиб қолингани сабаб  ҳам жамият бугунги аҳволга тушиб қолмадими?

    Р. Обидов
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]

    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz