Ризобек Четверг, 2025-01-09, 06.54.59
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2011 » Июль » 31 »

    Мирзиёев Президент бўлади-ми?... ёҳуд шумғия-шарпалар хизмати...


    16.38.58

    Мирзиёев Президент бўлади-ми?... ёҳуд шумғия-шарпалар хизмати...

    Мана салкам чорак асрдан буён Каримов ўзбек ҳалқини қойилмақом қилиб алдаб келмоқда. Бу бугун ҳеч кимга сир эмас. Унга ва у бошчилигидаги ҳукуматга айрим мухолифбошлар ҳам ўрик-ўрикни кўриб ола бўлади, деганларидай халқни лаққиллатиб келишяпти. Бу ҳам эндиликда сир эмас ва ҳеч ким бундан ҳайратланмай ҳам қўйган.

    Ана шу одамларнинг ҳайратланмай қўйгани чатоқ. Чунки бир ишни кутилганидек амалга оширолмайдиган ҳукумату унинг ўзича мухолифлари аслида Ачавот бозорининг эшшак бозорига даллолликкада ярамасликларини билгач, уларнинг қайси бир ҳаракатидан ҳайратлансин одамлар?

    Ёлғонлар тўқийвериб, Каримов ҳам ва унга мухолифбошлар ҳам ўзбек ҳалқининг аксарият қисмини бефарқ ва лоқайдларга айлантириб ташлади. Манқуртлаштиришга Каримов қанча ҳисса қўшган ва қўшаётган бўлса , унинг мухолифбошларининг ҳам ҳиссалари кам эмас.

    Дарвоқе, сарлавҳани Мирзиёев Президент бўлади-ми, деган савол билан бошлагандик. Жавобини тезроқ эшитгингиз келаётганини биламиз. Ҳа, шунақага ўхшаб турибди.

    Энди, нима учун Мирзиёев Президент бўлиб қолиши эҳтимоли бор, деган савол туғилиши табиий. Уни бироз таҳлил қилиб беришга ҳаракат қиламиз.

    Оқсаройдаги манбанинг мутлақо махфий , дея тарқатган маълумотларида айтилишича ЎХҲчилар Каримов ўрнига Мирзиёев Президент бўлиб келиши эҳтимоли учун Россиянинг ноғорасига ўйнаб, катта ёрдам беришаётибди. 

    Германиянинг Берлин шаҳрида ўзларини ўзларича ҳалқ ҳаракати дея атаган бир-иккита гуруҳ аъзолари йиғинига Россия ҳайриҳоҳлик қилаётганини уларнинг ўзлари ҳам инкор этишмагани буни юз фоиз тасдиқлаганди.

    Бундан ташқари ўша гуруҳ айюҳанноси кезаётган даврда Россия Президенти Медведев Ўзбекистонга югуриб борди. Сабаби , Каримов Мирзиёевни кетига тепишга чоғланаётгани билиниб қолди. Орага Мирзиёевнинг қудаси, Путиннинг ошнаси таниқли бизнессмен Алишер Усмонов тушди. Ахир салкам нақд Президент бўлиш арафасида қуданинг тепилиши Усмонов обрўси ва орзуларини чилпарчин қилардида. Улар Каримовнинг тепиш режасини сезиб қолгач , гўё режимга мухолиф гуруҳлардан чет элларда ЎХҲ номи билан олабўжи яратишга эришиб бўлишганди.

    Рус ҳукумати, энди мамлакатда инқилоб юз бериши эҳтимоли катталиги билан Каримовни ҳуркитиб, яхшиси тинч йўл билан Президентликни бошқа бир киши ихтиёрига топширишни гўё маслаҳат беради. Ундай ишончли киши эса Мирзиёевлигини яшириб ўтирмай, очиқ айтишди, дейди Оқсаройдан ушбу маълумотларни тарқатган манба.

    Ўзини ЎХҲ дея атаётганларни лақмалар, дейилса хато бўлади. Чунки уларнинг айримлари аввалроқ Ўзбекистон МХХси билан ҳамкорлик қилиб натижага эришолмагач, Россиянинг ФСБси билан ҳамкорлик бошлаб юборишган бўлса ажабланмаслик керак. Ахир қўғирчоқ ҳеч қачон тирик қўзичоққа айланмайдику. Демак улар яна янги бир ўйинда қўғирчоқлик қилишса нимасидан ажабланиш керак?

    Уларни лақмалар, деб атаб бўлмаслигининг яна бир сабаби шундаки, улар Ўзбекистонда ҳеч нарсага эриша олмасликларини билишади, лекин Россия бераётган луқма билан то у тугагунга қадар тирикчилик қилиб туришар балки. Тўғри, моддий манба фақат рус ҳукумати томонидангина берилмаётгандир. Орада ўзича ЎХҲчиларнинг ёлғон- япилдоқларига ишониб, моддий қурбонлик, аниқроғи садақа бераётган сиёсий мақомга эга аслида оддий меҳнат муҳожирлари, айрим радикал исломий ташкилотлар ҳам бор бўлиши мумкин.

    ЎХҲчиларинг баъзи калондимоғ, амалпараст ва сўзпараст, шуҳратпараст қуруқлари, яна бир иккита иғвогар ҳамда ҳасадгўй олчоқ, шайтон малайлари ҳар куни бир фитна-ю найранг тўла луқмани чайнаб ётишибди. Нима эмиш, уларнинг ҳаракатига кимлардир тош отяпган эмиш...У тоифадагилар иғво тарқатиб турмаса заҳарли қурбақа ўз сассиқ нафасини тарқатмаса ўлиб қоладиган кабидирлар, деган таассурот қолдиради кишида. 

    Йўқ, умуман олганда уларда ўзи мева борми тош отгани? Қуруқ гапдан бошқа ҳеч вақо қилмай туриб, фаолиятини қандай бўлса шундай чизганларга қарши курашиб ётибди ўзича чиранишиб. 

    Ўша ўрни ва тайни тугул ўз сўзига заррача масъулият сезмайдиган, оғзи шалоқ , доим ҳамма нарсадан ҳасрат қилиб юрадиган биттаси сал аввалроқ: "...қойил чет эл ОАВлари ичида энг зўри сизларники, байроқ сизда", деб туриб ортидан кимга қандай савол бериши шартлигини уқтиради.

    Бунақа кечирасизу "шарлатан"лар билан Ўзбекистонда инқилоб қилиш тугул мошпояга ҳам бориб бўлмайди. Бунисини қўя туринг, уларнинг ўзича раисига қаранг.

    Бир жойда эшитиб қолдим, ЎХҲчиларни раиси мухолифатнинг ёш лидери билан суҳбатлашишдан ор қилармиш. Нима эмиш у ҳукумат одами экан. Кейин ўша калондимоғ, аллақаёқдаги укалари гўрдан қазиб топганми-е, битта тайни йўқнинг алмойи-алжойи саволларига соатлаб жавоблар айтяпти. У калондимоққа бир оддий ўқувчи мурожаат қилибди: "илгарироқку , биз билан ҳукумат одамлари мулоқот истамайди, деб юрардинг. Мана ўзинг айтганингга ўзинг ишонсанг, сен айтган ҳукумат одами ўз ихтиёри билан баҳс юритмоқчи экан, нега унга муносиб зарба беришдан қочасан?", дебди. Мантиқли савол эмасми?

    Дарвоқе, асосий мавзудан бироз четга чиқиб кетиб қолдим, узр. Лекин айтмай десанг кунда-шундалар, кунига бир фирқа тузадиган шумғия-шарпаларнинг дастидан бутун ўзбек ҳалқи узоқ вақтлардан буён азобда қолиб келяптида.

    Энди, агар Оқсаройдаги манба маълумотларига қайтадиган бўлсак, худо кўрсатмасин у тасдиқланиб, Ўзбекистон Президентлигига Мирзиёев келиб қолса, халқнинг қарғиши кимни уради, деб ўйлайсиз? Бу энди келгусида кўтариладиган мавзу. Унга эса албатта яна қайтамиз.

    Ризо Обидов

    Read more: http://zamondosh.blogspot.com/2011/07/blog-post_27.html#ixzz1TgSl4MmO
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 1
    1 Doston  
    0
    Katta rahmad informatsiya va shrh uchun

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz