Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра кечадан буён Ўзекистонда кечаётган воқеалар билан боғлиқ икки ҳолат эътиборимизни тортди.
Бирида таниқли хонанда , Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулазиз Карим кўпчилик жиноят оламига алоқадор деб биладиган Салим Абдувалиев ҳақида қўшиқ айтгани учун қўшиқлари Ўзбекистонда тақиқлаб қўйилгани, ўзи Қозоғистонга чиқиб кетишга мажбур бўлгани айтилади.
Иккинчи яна бир хабарда эса , Бухоро вилояти маҳкамаси ҳукми билан Ўзбекистондан чиқариб юборилган тожик журналисти Ҳомид Отахонов халқаро ташкилотлар ва Тожикистондаги журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя этувчи идорадан Ўзбекистонга қайтишига ёрдам беришни сўраган, дейилади.
Демак, Ўзбекистондан кимдир қувилмоқда, кимдир қочмоқда ( албатта қочаётганлар аксарияти ўз ихтиёри билан қочишмаётганликларини иддао қилишади ).
"Қочган ҳам , қувган ҳам худо дейди" нақли бор. У қанчалик тўғри?..