ЭндиЎзбекнинг мустақил, расмий телевидениеси бор, уни интернет орқали дунёнинг истаган жойидан кўришингиз мумкин
Ўзбек тилидаги илк Ҳалқаро мустақил телевидениенинг асосчиси Ризо Обидовни бу тарихий воқеа билан чин дилдан қутлаймиз.
"Замондош” халқаро фондининг раҳбари Ризо Обидовнинг "Туронзамин”га маълум қилишича, бугун унга Ҳолланд қироллигининг рўйхатга олиш бўйича ҳуқуқий ташкилоти томонидан расмий ҳужжат топширилди.
Гувоҳнома-сертификатни жаноб Ҳенри ван Маасваалдан тантанали равишда қабул қилиб олган "Замондош” Ҳалқаро Фонди раҳбари Ризо Обидов, телевидение ишини расмий жиҳатдан мувофиқлаштиришга ёрдам берган барча хайриҳоҳ кишиларга, хусусан Кулемборг шаҳри ҳокимиятининг тақдимот маросимида иштирок этган махсус вакили жаноб Тон Верзендоекларга чуқур миннатдорчилигини билдирди. Бугун 27 май, 2011 йил жума куни – "Замондош” Ҳалқаро Фонди расман рўйхатга олинган кун сифатида тарихга кирди. Бу фонд қошида "Замондош” интернет нашри ҳам мустақил ОАВ сифатида фаолият юритади.
Мустақил матбуотга эҳтиёжи бўлган ўзбекларга бу минбар муборак бўлсин!