Ризобек Вторник, 2024-05-14, 12.21.55
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 1 » Бугуннинг гаплари
    00.37.48
    Бугуннинг гаплари
    Сезгирлик керакмасми?

    Ҳамма соҳада ҳам сезгирлик муҳим назаримда.Чунки кўричак бўлган беморнинг "қорним оғрияпти" деганидан келиб чиқиб ошқозонини амалиёт қилган жарроҳнинг хатосини ўнглаб бўлмаган каби сиёсатда ҳам вазиятни тўғри англолмаслик ҳам ўша хато амалиётдан кўпроқ зиён-заҳмат етказмасмикан?

    Бунга неча бор гувоҳ бўлдик ва бўляпмизку, шундай эмасми?

    Қуйида айтмоқчиларим шунчаки мулоҳаза холос ва улар балки унчалик тўғримасдир.Лекин шундай бўлсада уларни ўртага ташламоқчиман.

    Хабарларда АҚШ Президенти Жорж Буш қатор матбуот вакиллари билан ўтказган анжуманида апрел ойининг бошларида Ўрисия Президенти Путин таклифи билан Сочида учрашишини маълум қилди.Унинг нутқи мазмунига кўра Путин билан ҳар томонлама муносабатларини ижобий томонга буришни ва яна шахсий муносабатларини ҳам илиқлаштиришга ҳаракат қилишини айтади.

    Очиғини айтиш керак, АҚШ ва Ўрисия бугун дунёда сиёсий таъсири кучли бўлган икки қудратли давлатлардир.Нега Путиннинг Президентлик муддати деярли поёнига етган, Бушнинг ҳам деярли Президентлик муҳлати ниҳоялаш арафасида бу каби учрашув зарур бўлиб қолдийкан?

    Кучлилар доим кучлилар билан куч ишлатишдан кўра ўзаро битимга келишишни афзал билишади.Агар икки кучли "гиламга чиқиб" қолса ҳар иккиси тузалмас жароҳатлар олиши мумкин.Шу нуқтаи назардан қаралса Путиннинг вориси Медведев билан шахсан танишиб, унинг келгуси режалари билан ҳам танишишни мақсад қилган Буш балки таъбир жоиз бўлса ўрнига Оқ уйга келадиган "ворисига" тегишли кўрсатма бўлмаганда ҳам маслаҳатларини берар.

    Улар орасида қандай музокаралар боради албатта олдиндан башорат қилиш анча қийиндай туюлади.Аслидачи?Аслида икки "буюк" мамлакат дунёни қай тариқа ўзаро бўлиб олиш хусусида нозик сиёсий пардаларда келишиб олишлари аниқ.Ҳар иккиси учрашувигача Ўрисияга ва МДҲ минтақаларига қанчалик серқатнов борди-келдилару тадбирлар бўлиб ўтди ва ўтишда давом этмоқда?

    Бу энди "буюк"ларнинг сиёсатдаги ғоят катта "ўйинлари" бўлади.Биз эса улар қай йўл билан эсада қандайдир мақсадли келишувларга эришувларини мулоҳаза қилиб кўриб ўзимизнинг Ўзбекистон сиёсати-ю иқтисоди , умуман унинг шундоқ ҳам хароб ҳолати нима бўлади, дея мушоҳада қиламизда.

    Жуда катта сиёсатчилару ва шарҳловчилар ҳам негадир: "нима учун Ўзбекистон Ўрисиядан бироз чекиниб Оврўпага, АҚШга гўёки қайта юз тутмоқдалиги хусусида сўз айтишмаётибди.Айтишаётганлари бор, лекин улар мавзу атрофида гап олиб қочишдан нарига ўтишмаяпти.Чунки Каримов ҳам салкам йигирма йилдан буён ҳар соҳада пихини кериб бўлгани учун ҳам унинг режаларини билиш мушкуллигиданми?

    Ўзбекистоннинг ғарбга яқинлашувидан бошланишида "жириллашга" тушган айрим сиёсатчилар ҳам, юқоридан : "бас қилларинг ўзимиз шунга келишганмиз" деган команда олишди шекилли, тилларини "тишлаб " қўя қолишди гўё.

    Навбати билан Ўзбекистонни ғажиб ўрганган "буюк"лар ўртасида хомталаш бўлаётган Ўзбекистон энди яна қайта ғарбга ўлжа бўладими ёки?...

    Ҳозир айрим гўё боши катталар баъзи ҳаракатлари билан Каримов ҳукуматига ёрдам бераётгандай таасурот уйғотишаётганга ўхшаяпти.Албатта бу ҳаракатларини кўр-кўрона шундай дейиш ҳам қийин.Чунки уларнинг ўзлари балки кўз илғамас кучлар таъсирида эканликларини англашмаётгандирлар?!

    Андижон қирғинидан сўнг тўлалигинча Ўрисия таъсирига тушиб қолган Ўзбекистон Президенти ўзи очиқчасига "оғасига" қарши чиқса муаммонинг янада каттароғига дуч келиши мумкин.Шу боис ҳам Ўрисия сиёсатини "қоралаш" учун гўё ўзига "мухолиф" ҳисобланганлардан устамонлик билан фойдаланмаяптими?

    Яъни Ўрисияга бошқалар қарши чиқар эканлар Каримов: "мен эмас одамлар Ўрисияга яқинлашувимиздан норозиликлари кучайиб кетяпти.Шу боис сиз сал нари туринг мен Ғарб билан ҳа-ҳу қилиб турай" дейиши мумкин-ку.Шундай бўляпти ҳам.

    Бунга кичиккина мисол:Республика Бош Прокуратураси рўпарасида норозилик намойиши ўтказганлар турли йўллар билан бартараф этилди.Чунки мамлакат ичидаги ҳолатга норозилик ҳукуматни қониқтирмайди.Соддароқ қилиб айтганда ҳукуматнинг "бошоғриғи" етарли яна қўшимча керак эмас.Яқинлашиб бўлган ғарб , "яна нима гап" дейиши мумкин.Бу ҳақда хабарлар бериб борилди.Янги хабарларда эса Ўрисиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси олдида ўтказиладиган норозилик акциясига маҳаллий ҳокимият рухсат берган, милиция ходимлари эса бу акцияга хайриҳоҳдай тинчгина қараб турган.Бундан акция ҳақида хабаркаш ҳайрон бўлиб, ўзига-ўзи савол ҳам бериб қўяди.Нега Прокуратура олдидаги пикет ўтказилмаслиги учун қаршилик бўлди-ю, элчихона олдида эса йўқ?

    Ҳа, бу каби Ўрисияга қарши норозилик акциялари унда-бунда ўтказилиши Каримов учун ғоят муҳим ва зарур.Шу баҳона у бошқаларнинг саъйи ҳаракати билан "оға"сининг қучоғидан силиққина сирғаниб чиқиб, ғарб "қўйнига" кириб кетаверади.Ажрашишга ким сабаб? "Мухолиф"ларда.

    Яна кимга қийин?Шўрпешона ўзбек халқига.Энди ўрис оғага бўлмаса "сэм амаки"га хизмат қилаверади.Каримов эса яна ўша-ўша сиёсатини билмадим қанча, аммо узоқ муддат давом эттираверади.Шунинг учун ҳам катта бош керак, аммо унда озгина сезгирлик бўлса янада яхшироқ бўлармиди?Яна ким билади?..

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz