Ризобек Воскресенье, 2024-04-28, 16.05.12
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » Yangiliklar arxivi
    1 2 3 ... 135 136 »

    Мен 2005 йили кўплаб Андижонлик қочқинлар билан гаплашганман, шу шарҳларда Абдулла Орипов, Эркин Воҳидовларнинг  номини ўқиб, қочқинлар айтиб берган бир анекдот эсимга тушиб кетди.

    Баракатопкурни дачаси ёзувчилар дачаси билан ёнма-ён экан. Баракатопкур ишдан бориб салқин сўрига чўзилиб ётиб олиб, тан соқчисини чақирибдида дебди: анави Ёзувчилар тарафни қарачи, биронтаси бўлса бу ёққа чақир деб буйруқ берибди. 

    Тан соқчи Эркин Воҳидовни эрчитиб олиб чиқибди, шунда Баракатопгур ҳа Эркин кел, шу қарибман шекилли бутун вижудум оғриябди, бир мени уқалаб қўй дебди.

    ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 271 | Добавил: zamondosh | Дата: 2015-07-24

    Маҳалламизда Омна шанғи деган хотин бўларди. Исми балки Омина ёки Амина бўлса керагу,  у оддийгина сўзни ҳам овозини баланд қўйиб айтгани учун шанғи лақабини олгандир. Шанғи сўзини аслида водий томонларда шанқи, деб ҳам талаффуз қилишади. Ўрисчада шанғи сўзи горлодер, крикунья ҳам дейиларкан. Ҳақиқатан, шунчаки суҳбат чоғи ҳам томоғи йиртилгудай сўзлайдиганлар гоҳида бўлсада учраб туриши бор гап. Лекин ҳозир   у  эмас, Омна шанғининг айрим бошқа хусусиятлари ҳақида ҳикоя қилмоқчиман.

    ... Davomini o'qing...

    Просмотров: 756 | Добавил: zamondosh | Дата: 2014-05-03 | Комментарии (0)

    Баъзида айрим одамларимизга қараб туриб, кулдургувчи ё куйдургучи сўз айтгим келиб қолади. ... Davomini o'qing...

    Просмотров: 709 | Добавил: zamondosh | Дата: 2014-04-02

    Яхшилик аслида сўлим бир баҳор
    Эртанги кунингдан қўрқсанг дўст, магар,
    Дарҳол ортга қайтгин олган йўлингдан.
    ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 374 | Добавил: zamondosh | Дата: 2014-03-01 | Комментарии (0)

    Ўзбекистон диктатори ва унинг қизи  муносабатлари  ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали керагидан ортиқча ёзилди ва ёзилмоқда. Албатта Каримовнинг тўнғичи Гулноранинг қуюшқонга сиғмагувчи хурмача қилиқлари хусусида ҳар қанча қалам тебратилса оздир.

    Аслида эса камина бу мавзуда  Янги - 2014 йилдан кейин ,  Ислом Каримовнинг туғилган куни арафасида ёзмоқчи эдим. Аммо баъзи инсонларнинг иккиюзламачилиги бу борада  ўйлаганимдан кўра барвақтроқ мулоҳаза билдиришга ундади.

    Гап шундаки,  бундан бирмунча аввал ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1481 | Добавил: zamondosh | Дата: 2013-11-22 | Комментарии (0)

    Анчадан буён ҳаёт  тақозосига кўра чет мамлакатлардан бирида яшаб юрибман. Аниқроғи шу ёқларда юришга мажбурман. Чунки Каримов режимига қарши бўлганман.


    Ўзбекистондаги радио, телевизорлардаку ўта ғализ эшиттириш ва кўрсатувларни ҳеч ким эшитиб ҳам, кўрмай  ҳам қўйган. Масалан, "Ахборот"да айтди, дейишса, ҳа демак ёлғон, дейдиган даражага боришган. Четга чиққач эса Ўзбекистондагига нисбатан анчайин ҳақиқатни ёритувчи интернет сайтларни ўқиб, радиоларни эшитиб,  хайрият ҳақ гапларни рост айтадиганлар ҳануз борку, дея анча кўнглим таскин топганди.


    ... Davomini o'qing...

    Просмотров: 2472 | Добавил: zamondosh | Дата: 2013-10-12 | Комментарии (0)

    Тахминан ўн  минг милялар олисдан ун оладиган ва бутун оламга гоҳида бўлар, гоҳида бўлмас сас тарқатиб турадиган бир карнай бор. Ўша карнайнинг овозини эшитмайин, деб икки қулоғингиз тешикларига пахта тиқиб олсангиз ҳам унинг вата-вати юмалаб, қумалаб бошқалар қулоғига урилиб, сас бериб тураверади. Яна шуниси борки,  кўп ҳолларда у карнайнинг гўё кўзи кўр, қулоғи кар гунг кимсадай али десангиз балли,  деб турадиган одати ҳам йўқ эмас.


    Суҳбатимиз карнай ҳақида эмас, мавриди келса у  ҳақида ҳам гаплашамиз албатта. Ҳозиргиси  шу карнайдан чиққан бир сас ҳақида икки оғиз сўз. Ўша карнай ғоят улкан бир кашфиёт яратмишки, унинг мишмишидан эшитганлар аёл бўлса қорни шишибди, эркак бўлса қулоғи ... Davomini o'qing...

    Просмотров: 890 | Добавил: zamondosh | Дата: 2013-07-08 | Комментарии (0)

    55

    Ҳар бир инсоннинг бармоқ излари ўзига хос бўлгани каби, унинг йўли ҳам ўзига хос ва ўзига оид бўлади. Аммо бармоқ излари Худо томонидан берилган ҳадя бўлса, инсоннинг йўли унинг ўзига боғлиқдир, чунки бу йўлни унинг ўзи яратади. Бунинг учун Тангри унга шундай яратувчилик қобилиятини ато этган. Кимдир буни ишга солади, кимдир ялқовлик қилади.

    Ялқовлик инсонни ўз йўлини яратолмай, бошқаларнинг йўлидан кетишга, уларга тобе бўлишга, қул каби яшашга, уларнинг қилмишларига шерик бўлишга олиб боради. Бу эса инсоннинг инсон каби эмас, бечора қул каби яшашга маҳкум этади. У ўз эркинлиги ва ҳурриятидан айрилиб қолади. Бу жамиятимиз учун типик ҳолга айланди.< ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1283 | Добавил: defaultNick | Дата: 2013-01-06 | Комментарии (2)

    Бундоқ ўйлаб қарасам мутелик, тобелик болалигимиздан онгу шууримизга сингдириб борилар экан. Бу ҳислат деймизми ё иллатлар ўзбек оилаларининг фарзандлар тарбияси  борасидаги асосий мезони экан, десам айрим дўстлар фикримга қўшилмасликлари табиий. Шунинг учун ҳам айтганим сўзлар, яъни мутелик,  тобелик руҳида тарбияланишимиз асосларига озроқ тўхталиб ўтмоқчиман. Албатта бу мулоаҳазалар тугал эмас, баҳсталабдир. Агар шундай бўлса,  бу борада бошқаларнинг ҳам фикр-мулоазаларини  ўрганиш фойдадан холи бўлмас.
    Просмотров: 873 | Добавил: zamondosh | Дата: 2012-10-27 | Комментарии (2)

    Биз ўзбеклар ҳислатларимизни санаганимизда кўп ҳолларда чойхўр, ошхўр каби сифатлар қўшиб айтилади. Ҳаттоки бир-биримизга мулозаматларда ҳам бу яққол кўзга ташланади.

    Масалан: "бир пиёла чойимиз тайёр, қани юринг бизникига..." ёки бўлмаса: "...шу иш битадиган бўлса, битта ош мендан..."  ва ҳакозо. Лекин ҳозир фикр алмашмоқчи бўлганим мавзу ошхўрлик ёки чойхўрлик ҳақида эмас,  бошқа шу каби сифатимиз хусусид ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 5560 | Добавил: zamondosh | Дата: 2012-10-18 | Комментарии (0)

    Молдорвой билан ( тахаллуси Пилдир Қумғон, айрим манбаларда Гумдон, ҳозирда унинг асли исми шарифини ўзи ҳам унутиб юборгани учун, бошқалар аслини суриштирмай ҳам қўйишган дейишади) бундан бир йилдан мўлроқ вақт  аввал Cуҳбат қургандик. Ўшандан буён Пилдирвойдан  кўплар хатлар олдик,  яна сўйбатлашинглар мен билан, деган мазмунда.

     Молдорвой ўтган гал айтганимиздай итолмас совуқ ўлкаларга бош олиб кетган. Уни ўшанда  қидирб борганимизда,  қамишзорлар ичида балиқ овлаб юрган кезда топгандик. Бу гал эса у жулдур  қалпоқни бошига илганча,   тешик тоғорага пластмасса балиқни солволиб,  унинг устида хаёл суриб ўтирган эк ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 807 | Добавил: zamondosh | Дата: 2012-02-16 | Комментарии (1)

    Просмотров: 952 | Добавил: zamondosh | Дата: 2011-10-16 | Комментарии (0)

    Матбуотда тез-тез лидер деган сўзга кўзим тушиб қолади. Инглиз тилидаги  leader - яъни етакчи, биринчи, олдинда борувчи деган маънони англатувчи бу сўзни кўпчилик билишига шубҳа йўқ.

    Лекин айримлар бу сўзнинг маъносини тушунса ҳам тушунмасликка олиб истеъмолга чиқариб юбораверади. Улар сиз билан биз,  истеъмолчи - ўқувчиларга бир кимсани лидер , деб атаб  сўзни "едириб" юбордим , деб  ўйлашса керак.

    Агар,  аслида лидер бўлмаган кимсани қанчалик биринчи, етакчи, олдинда борувчи,  дея бонг урманг,   кечирасизу у итнинг кейинги оёғи бўлиб қолаверади.

    Мухолифат тарафкашларида шу ҳолатни кўп учратиш мумкин. Масалан, аксарият   ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1256 | Добавил: zamondosh | Дата: 2011-09-21 | Комментарии (0)

    Ушбу саволли сарлавҳа муаллифи Баҳром Рўзимуҳаммад  ўзбек интернет тармоғи да жавоб излаётган кўринади.

    Ҳозирча унинг саволига ҳеч ким аниқ жавоб бермаган, аммо Фейсбук фойдаланувчилари эса аллақачон бу саволга ўз муносабатларини билдира бошлашган.

     Кимдир Каримовнинг маддоҳи аллақачон қаёққа бўлса ҳам гумдон бўлиши керак эди, деса, бошқа бировлар эса шундоқ таниқли шоир қаёққа кетиб қолган бўлиши мумкин, дея  хавотир ва ҳайрат изҳор этишмоқда.


    Бизнингча Абдулла Ориповдан режим истаганча фойдаланиб бўлди ва уни энди узоқроқ ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1775 | Добавил: zamondosh | Дата: 2011-09-11 | Комментарии (0)

    Ёшлик яхши даврда...Орзулар осмон қадар... Шундоққина кўкдаги юлдузларга қўл чўзиб, узиб оладигандай туйғулар оғушида яшайсан киши... Шижоат шу қадар бўладики, тоғларни уриб талқон қилгудай кучни ҳис қиласан...

    Ёшлик умрнинг баҳорига ўхшатилади. Демакки, ҳаёт мазмунига тамал тоши ана шу ёшлик даврида қўйилар балки...Балки...

    Лекин ёшлик ғайрати қанча жўшмасин, ҳадеганда орзулар амалга ошмай қоладиган кезлар ҳам бўлади ҳаётда. Орзулар армонга айланмаслиги учун эса, дунёни англамоқ йўлига чиқишга тўғри келиб қолади гоҳо. Бироқ, ҳамма ёш ҳам бу йўлга чиқишга жазм қилавремайди.

    Дарвоқе, нега ёшлик ҳақида, орзулар хусусида гапириб қолди бу киши деяётгандирсиз? 

    Бу ҳақда бежиз сўз бошлаганим йўқ. Боиси бугун журнал ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1046 | Добавил: zamondosh | Дата: 2011-09-09 | Комментарии (0)

    Ҳамманинг ҳам ўз туғилган куни бор. Лекин ҳар бир инсон ҳам ҳар йилда такрорланадиган таваллуд кунига муносиб бир совға билан кела  олмайди. Таниқли адиб ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад эса бундан мустасно. Унинг кўп йиллардан  буён ҳаёти ва фаолиятига разм солиб бораман. Чунки у ҳамма қатори яшаб юрибмизда,  дейдиган инсонлар сирасига кирмайди.
    Жаҳонгир Муҳаммад  ўз шахсий ҳаёти, ўз шахсий манфаатларини кўпда ўйлайвермайди.  У ўзининг ҳузур-ҳаловатларидан кечиб,  халқ учун, миллат учун  хизмат қилиш туйғуси билан яшайди.

     У ҳар бир ўтаётган умр онларини умум  манфаати учун сарф қилади, таъбир жоиз бўлса жон фидо этади.

    Ҳа, фидокор инсонлар дейилганда  кўз ўнгимда  шундай одамларнинг энг олдинги сафида Жаҳонгир Муҳаммад  намоён бўлади. У ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1053 | Добавил: zamondosh | Дата: 2011-09-01 | Комментарии (0)

    Ислом Каримовга  ва унга тахтда қолишига ҳар куни бир хавфим бор, дея ҳамкорлик қилаётган номи "улуғ", супраси қуруқ айрим мухолифатчи ниқобидаги зулмбош ёрдамчилари бўлган гуруҳларга ялиниб юзланаётган  МЎҲТАРАМ чолларнинг арзу додлари.

    Жаноб Ислом Карим бува,
    Бизлар тенгқур чоллармиз.
    Сизнинг танбур симларингиз,
    Чертгувчи дажжоллармиз.

    Йигирма йил ўтди-кетди,
    Хизмат анча қариди.
    Биз ҳам елиб-югуришиб,
    Эшагимиз ҳориди.


    Шундан бизнинг хавотирлар,
    Ёзаяпмиз номалар.
    Четда битта фирқа тузсак,
    Бошланар  ҳангомалар.

    Сиз айтгандай ҳар сония,
    Уруш-уруш  ўйнаймиз.
    Авропа-ю АҚШни ҳам ,
    Тинч туришга қўймаймиз.

    Мухолифат сизга эмас,
    Ўзига бўлди офат.
    Унда минглаб эринмаган,
    ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 924 | Добавил: zamondosh | Дата: 2011-08-19 | Комментарии (1)

    Касб тақозоси билан жуда кўп кишилар билан озми-кўпми суҳбатлашишга тўғри келган ва ҳозир ҳам шундай.

    Уларнинг айримлари билан сўзлашувимиз "салом ва хайр" тарзида кечган бўлса, баъзилари билан эса бир умрга дўсту биродар ҳам бўлиб қолдик.

    Тилнинг суяги йўқ , деган гап бор. Шу нуқтаи назардан қараладиган бўлса,  қайсидир бир суҳбатдошга нисбатан билиб ё билмай кўнглини ранжитувчи сўзлар айтиб қўйганим ҳам борлигини инкор этмайман. Улардан ҳар гал имконият туғилганда узр сўрайман.

    Лекин ҳамма нарсада инсоф бўлиш керак. Ҳар бир сўзни айтишда унинг ҳаддини билиш керак, ҳар бир мулоқотда озгина андишага риоя қилиш керак, деган мулоҳаза айланади шуурда. Баъзи суҳбатдошлар эса бу каби меъёр ҳамда тушунчалар, мулоқотда тарбия кўчаси ва сўзлашув маданиятидан ғоят узоқда бўлсаларда, донишмандлик даъвосида юра ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1265 | Добавил: zamondosh | Дата: 2011-08-13 | Комментарии (0)

    Ҳалқимизда ажойиб нақллар бор. "Қопда бигизни яшириб бўлмайди", "Ойни этак билан ёпиб  бўлмайди", "Юзинг қийшиқ бўлса,  ойнадан ўпкалама" сингари мажозий маънодаги бу каби ҳикматлар хазинаси бошқа халқларда ҳам борми ёки йўқ билмадимкуя, лекин уларнинг мазмун-моҳияти жуда чуқур. Дарвоқе юқоридаги нақлларнинг аслан маъноси эса ҳақиқатни яшириб бўлмайди, дегани бўлса керак.

    Айрим дўстларимиз юзига ҳақиқатни айтсангиз тутқаноқ тутар даражада жазавага тушиб қолаётганларини кузата туриб, "Ўзбекистонда ошкоралик йўқ, матбуот эркин эмас, уни бўғишаётибди", дея ҳайқириқлар ёзамизу "пичоқни ўзингга ур, оғримаса бировга" , деган нақлни ёддан кўтармаяпмизмикан, деган саволни ўртага ташлагинг келади.

    Хўш, демократликка даъвогарлик қилаётган зиёлиларимиз, хусусан ўзларини ўзбек ҳукуматига мухолиф сановчилар очиқ гапга, танқидга, аниқроғи ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1249 | Добавил: zamondosh | Дата: 2011-08-06 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz