Ризобек Вторник, 2024-05-14, 05.48.49
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 2 » Тўртликлар (45-даста)
    01.35.58
    Тўртликлар (45-даста)
    Юсуф Жума

    Ҳамма панада шердир, ҳамма майдонда қуён

    Тузумга индамаймиз, бу сабрми, куркоклик?!
    Зулмга индамаймиз, бу сабрми, куркоклик?!
    Азроилдан келмайди, золимдан келар ажал
    Улимга индамаймиз, бу сабрми, куркоклик?!
    1.05.04.

    Дустларинг, эй биродар, амалингнинг дустлари
    Ёрингнинг лабидаги асалингнинг дустлари.
    Азроилга кумакдош, азроилга кумакдош
    Ажалингнинг дустлари, ажалингнинг дустлари.
    1.05.04.

    Ҳамма панада йулбарс, хамма майдонда сичкон,
    Ҳамма панада филдир, хамма майдонда юмрон.
    Панада сафдошинг куп, майдонда ёлгизсан, мард,
    Ҳамма панада шердир, ҳамма майдонда куён.
    25.04.04.

    Тилини сехрли яратган фалак
    Эртак айтиб тинмас туни кун малак.
    Сенга суйламокда букун мастона
    Кеча бошкаларга айтарди эртак.
    25.04.04.

    Олов либоси тутун,
    Каро кийгандир нечун?
    У калбим, мотам тутган
    Улган миллати учун.
    25.04.04.

    Хайикма, эй шоир, дилда борин соч
    Кочсанг куркув деган хиёнатдан коч.
    Кувонгин гар курсанг, кон бошингда дор—
    Шох Машрабдан колган энг муборак тож.
    27.04.04.

    Дейсан улат теккан хар каби бефарқ
    Эртани уйламас бугунига гарк.
    Айт, нега эртани уйлаши керак
    Эртаси булмаган, эртаси йук халқ.
    27.04.04.

    Калбингдан чикади калбинг яроси
    Тилингдан чикади сузинг хатоси.
    Ажалинг ёв эмас, ё дуст, ё фарзанд,
    Жонингдан чикади жонинг балоси.
    1.05.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz