Ризобек Вторник, 2024-05-14, 22.07.28
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 3 » Бугуннинг гаплари
    00.37.58
    Бугуннинг гаплари
    Холислик

    Туғилиб ўсиб кўчага чиқдингизми, ўзингиз ҳоҳлайсизми ёки йўқ одамлар орасида юришга тўғри келади.Уларнинг ичида ўғриси ҳам бор, тўғриси ҳам бор.Қинғир-қийшиқ, қитмир-кемтик ва ҳакозо турли-туман.Ҳа, айтганча одамлар тавсифида сўз бошлаганимда уларнинг жисмоний жиҳатларини назарда тутмаяпман, балки уларнинг ички дунёлари ҳақида айтмоқчиман.

    Хуллас, мен ким билан ўзим истаб ёки истамай таниш бўлиб қолган бўлсам ҳаммаси фақат ростгўйлик, ҳаққонийлик тўғрисида сўзлашганди.

    Ким ҳам ўзининг камчилигини ўзи тан олади.Бундай кишини битта ё иккита учратдим холос афсус.

    Масалан, қиморбоз бошқа шериги ҳақида:"у ғирром ўйнайди" деса, фоҳиша эса "у ғиртку" деб шеригини аҳлоқсизликда айблайди.Ўзинг ҳам шундайку деб кўринг юзингизни юлади.

    Мен шуғулланган соҳадагиларнинг кўпчилиги эса "холис ва самимий бўлиш керак" деган гапни қайта-қайта сўзлашади.Ундай деган танишни кузата бошлайман.Чиндан ҳам у холис ва самимий шекилли дейманда.Вақт ўтади.Холис ва самимий бўлиш керак дея оғзини тўлдириб гапирган ҳалиги кимса айтгани ё ёдидан кўтарилиб қолади ёки бўлмаса унда бундай ҳислатнинг ўзи ҳечда бўлмагани билиниб қолади.

    Нега десангиз бири айтади:"мен холис ва самимийман, ҳеч қайси бир томонга ҳечда қўшилмайман, ўртада дол тураман".
    Кўп ҳам куттирмайди.Аллақайси гуруҳнинг қўнжига кириб кетади ёки бўлмаса уларнинг йўли хато дея бошқа бир
    гуруҳга қарши шиор кўтариб чиқади.Ие, холислик қаёқда қолди, дея ундан сўраб бўлмайди.Чунки у юқорида мисолимда келтирган фоҳиша мисоли айюҳаннос сола бошлайди.Аслида қаламкашнинг қайсидир бир гуруҳ аъзоси бўлиши таъқиқланмаган.Лекин у қайсидир бир томоннинг "ариғини чопа" бошладими демакки холислик тугайди назаримда.

    Водийда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида Поромон деган қишлоқ бор.Шу қишлоқдаги мактабда ўқитувчи, кейинчалик директорликдан нафақага чиққан Робиддин Исҳоқов деган киши бўларди.Биз болалигимизда унинг Ленин, СССР, Москов ҳақидаги шеърларини газетларда кўп ўқиганмиз.Бир китобчаси ҳам чоп этилиб, СССР Ёзувчилар уюшмасига аъзо ҳам бўлганди.

    Ўша домла замона билан муросасозликда ўтиб кетди.Улфати одам эди раҳматлик.Катта-кичик демай улфатчилик қилиб кетаверарди.Домланинг биз тенгқур, аниқроғи тенгдош ўғли ҳам бор.Бахтиёр Исоқов, деган.

    Уларни эслаганимнинг боиси хорижда қора меҳнат билан машғул ватандошлардан бири Бахтиёр Исоқов деганни танийсизми, деб сўраб қолди.Ҳа, танийман, нима гап дея сўраганимдан сўнг четдаги ватандош:"Баъзан Ўзбекистон радиосини эшитиб тураман.Бугун Бахтиёр Исоқов деган доцентни эшитиб қолдим.Гапга чечан экан.СССР зулмкор тузум эди, миллат гуллари Чўлпон, Усмон Носир ва ҳакозоларни сўлдирди...деди.У бундан ташқари зардўштийлигу, дунё глобализацияси ва Каримовни улуғ йўлбошчимиз дея жуда ҳамдни зўр айтди.Аммо бугунги миллат гулларини айтмади..." дегандай фикрларини айтиб қолди.

    Ҳозир Наманган вилоят телевидениесида сиёсий шарҳловчи, Наманган Давлат университетида доцент ўқитувчи Баҳтиёрни эсладим.У билан ўзаро суҳбатларда бўлганман ва чет ОАВ учун интервью ҳам олганман.У самимийликдан йироқ диктатуранинг ёлланма сиёсатчиси эканига исботнинг кераги йўқ.Чунки сизга бир хил, унга у хилда гапириб кетаверади.

    Кечагина эди биз мустақиллик ҳақида орзулармизни айтсак у олийгоҳда "КПСС, социалистик тузум, СССР мангудир, биз коммунизм қурамиз албатта " дея маъруза ўқиб юрган, бугун эса...

    Тавба , дейсизда.Олма ўз тупидан нари тушмайди, деганлари нақадар доно гапда.Бахтиёр Исоқов кимлигини мутлақо танимаган кишининг унга берган баҳосидан бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.

    Айтмоқчиманки чиндан самимий ва холис бўлиш ҳар кимга ҳам насиб қилавермас экан.

    Яна бу ҳақда кўп гапириш мумкин.Лекин шу жойда нуқта қўймоқчиман.Чунки бу борада узоқ мулоҳаза билан қимматли вақтингизни олишим шарт эмас.Чунки ўзингиз ҳам буни яхши биласиз.Фақат яна бир бор уни эсга солиб қўйдимда.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz