Ризобек Вторник, 2024-05-14, 16.56.49
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 4 » Тўртликлар (46-даста)
    00.33.39
    Тўртликлар (46-даста)
    Юсуф ЖУМА

    Фалак жафоларингни юрагимда синадинг

    Не эллар яшар юртин бустондайин гуллатиб
    Биз-чи, бустон Ватанни килдек кулдек чуллатиб.
    Таркок , ноахил кавм улдирдилар Туронни
    Туркистон Улугбекдир, туркийлар Абдулатиф.
    2.05.04.

    Ибодатсиз элга ибодат этдим
    Иноятсиз элга иноят этдим.
    Шер дея тулкига булибман курбон
    Садокатсиз элга садокат этдим.
    30.04.05.

    Фалак жафоларингни юрагимда синадинг
    Битмас яраларингни юрагимда синадинг.
    Барча дилларда факат синадинг бир балони
    Барча балоларингни юрагимда синадинг.
    30.04.04.

    Йулингда ярамаган отдан кечгин, биродар,
    Кишингда ярамагн утдан кечгин, биродар.
    Ох урганда кошингда хозир булмас эл элми?
    Кунингга ярамагн юртдан кечгин биродар.
    1.05.05.

    Умримнинг хар лахзаси дилга кирган бир тигдир,
    Ҳақ кумилган кафандир, ҳақсизлик баланд тугдир.
    Мунча йиглайсан дейсан, халқ учун хам йиглайман
    Ахир халқ йиглай олмас, халқимда кузи йукдир.
    1.04.04.

    Нонингга каноат килмай, эй йигит,
    Дустинг ганимингдан суради аркит.
    Сенга вафо этмас, унитма зинхор,
    Душманинг кулидан суяк еган ит.
    1.04.04.

    Ажал маконидир кисмат биноси
    Кон билан тулади инсон сийнаси.
    Хаёт маргга элтар зинапоядир
    Хар олган нафасинг битта зинаси.
    1.04.04.

    Кимсасиз, нотавон зотга ухшайман,
    Уз она элимга ётга ухшайман.
    Фалак, гофил элга шоир килибсан
    Кабристонда ёнган утга ухшайман.
    2.05.04.

    Ганимлари бисёр эди, барини мот айлади мард
    Дуст ёрлари агёр эди, хаётга ёт айлади мард.
    Бир боласи номард чикди, тогдек кунгли гамга чукди
    Тополмади чорасини дунёдан дод айлади мард.
    2.05.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz