Ризобек Вторник, 2024-05-14, 09.56.00
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 4 » Шеърият
    01.18.25
    Шеърият
    Жонима изтироб жамким, менда бордир, кимда бор?

    НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУҲАММАС
    Дил битар тилсиз қаламким, менда бордир, кимда бор?
    Ҳолима қоғоз ҳакамким, менда бордир, кимда бор?
    Жонима изтироб жамким, менда бордир, кимда бор?
    Дилбарор, сендин бу ғамким, менда бордир, кимда бор?
    Фурқатингдин бу аламким, менда бордир, кимда бор?
    Ўзга оҳанг даркор эрмас, оҳангги дугоҳдин,
    Толиқмиш шууру гўштим, ҳар турфа ислоҳдин,
    Сарин сабо эсса эссин, майликим ногоҳдин,
    Мазраи айшим кўкармайдур, самуми оҳдин,
    Йўқса, ёшдин мунча намким, менда бордир, кимда бор?
    Бодом ишқим баҳам кўрса баҳор фаслин, эй кўнгил,
    Ғофил кўнгил куйиб ўтса, билмай аслин, эй кўнгил,
    Этмай таъма ҳуснда, англамай наслин, эй кўнгил,
    Қалби рўйиандуд ила бай этса васлин, эй кўнгил,
    Доғдин мунча дирамким, менда бордир, кимда бор?
    Ичтарам ҳар қадамда бандаи банди тавфиқ,
    Дилга дили ошна-ю, даст ила дил мувофиқ,
    Алдаюрга ҳар лаҳза, топмади йўл мунофиқ,
    Бор экан вобастаи тавфиқ, йўқса, эй рафиқ,
    Бу қадар шавқи ҳарамким, менда бордир, кимда бор?
    Демаким, дасти бирла кори ҳам эрмас ювуқ,
    Баҳона бўлмас асло, чиллаи чилтон совуқ,
    Уфққа ойдек ботайким, борлигим асли ютуқ,
    Қўйма миннатким, юзимдек пок юз ҳеч кимда йўқ,
    Бўйла ишқи пок ҳамким, менда бордир, кимда бор?
    Омонимга алёр айтай, гўёки ногоҳдин,
    Бандага хабар етса, омонсиз паноҳдин,
    Сарвари булут бўлгум, йиқилсам нигоҳдин,
    Бахт ул қасрига қўймас, йўқса дуди оҳдин,
    Бу каманди ҳам-баҳамким, менда бордур, кимда бор?
    Эй Вали, айла сабру-қаноат, гарчи ҳарнав,
    Ҳар тури изтиробдин, айламак бўлди синав,
    Рави равон кунгура бўлмасин қанча кажрав,
    Эй Навоий, гарчи журжум кўптурур, лекин бу навъ,
    Хусрави соҳибкарамким, менда бордир, кимда бор?

    Эшқобил ВАЛИ.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz