Ризобек Среда, 2024-05-15, 03.21.09
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 5 » Бугуннинг гаплари
    12.49.42
    Бугуннинг гаплари
    Тузоқмикан?

    Каримовнинг НАТО саммитига таклиф қилиниши ва унда нутқ сўзлаши ҳамда Шимолий Атлантика Иттифоқи билан келишув имзолашга тайёрлигини изҳор қилгани борасида турли фикрлар билдирилмоқда, баҳсу мунозаралар юритилмоқда.

    Яқиндагина Андижон қирғинидан жон сақлаб қолиш учун қочганларга бошпана берган Румин мамлакатида унинг бош айбдори дея ҳалқаро ҳамжамият томонидан қораланиб келаётган, ЕИ томонидан шу муносабат билан таъқиқ чоралари қўлланган Каримов бошчилигидаги ҳукумат билан яна ҳамкорлик қилиш учун қайта, ўзбекча ибора билан айтганда қўл ташлашиш нимани англатади?

    Билдирилаётган бошқа барча мулоҳазаларга тўхталиб ўтирмоқчимасмиз.Лекин ватандан четда яшаётган, бир эмас бир неча ўз исмини ошкор этмасликни сўраган суҳбатдошларимиз деярли бир-бирини тўлдирувчи тахминларини айтишди.Балки уларнинг тахминларида ҳам жон бордир.Мана улар нима дейишади:

    "Бизнингча АҚШ ҳам, Оврўпа Иттифоқи ҳам Ўзбекистон ҳукуматига, хусусан Каримовга нисбатан халқаро демократик талаблар доирасида муносабат билан ёндошиб бўлмаслигини англаб қолишди шекилли.Чунки шундай талаблар қўйилган эди, Каримов бу ёққа орқасини шартта ўгирди-да Ўрисия, Хитойга қараб кетаверди.Бу каби иккиюзламачиликдан АҚШ ҳам, ЕИ томони ҳам хурсанд бўлмагани аниқ.Уларнинг олдида бизнинг назаримизда бир савол турарди.Ҳам иқтисодий томондан, ҳам сиёсий томондан қулайлиги аниқ бу мамлакатдан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиш учун Россия, Хитой каби давлатлар таъсиридан қайта олиб чиқиш учун нима қилиш керак?

    Бизнингча АҚШ ҳам, ЕИ ҳам бу борадаги дастлабки саволдаги мақсадларига эришиш учун қўллаётган кейинги чоралари натижасини бера бошлади.Энди инсон ҳақлари ва демократия борасида доимо қовун тушириб турадиган Каримов ва у бошчилигидаги ҳукумат яна қовун туширмайди деб ким айта олади?

    Лекин бу гал унинг бу каби ножўя ҳаракатидан сўнг яна Россия ёки Хитой ёқлармикан?Ўзбекистон томони Хитойнинг Тибетда аксилинсоний ҳаракатларини ёқлаб чиқиб "қарзини" узди чамаси.Россия ҳам керагича улушини олиб турибди.Энди хомталаш қилиш навбати АҚШ ва ЕИга келганга ўхшайди.Лекин бу мамлакатлар моддий манфаатдорликни кўзлашсада жиноятни хаспўшлашмайди.Каримовнининг яна галдаги ножўя қадами уни жавобгарликка тортиш билан якун топиши мумкин.Яъни АҚШ ва ғарбнинг Каримовни чорлаши бўйнига илиш учун тайёр қилиб қўйилган тузоқ бўлиши мумкин.Аммо бу гал халқаро миқёсда анчагина сиёсий мавқеига путур етган Россия яна қайта ўртага тушадими ёки йўқ?Мана шу жиҳат кўп нарсани белгилайди".

    Бу хориждаги ватандошлар фикрлари эди.Уларни эшитиб туриб бизда ҳам фикр туғилди.Балки шундайдир, лекин "болта тушгунча кунда дам олибди" дегандай Каримов вақт ўтиши билан у томоннинг ҳам , бу томоннинг ҳам кўнглини олиб юравериши мумкин.Чунки Ўзбекистон ғоят бой ўлка.Унинг бойлиги ҳаммага улашиш учун етади.Аммо шу бойликни яратаётган ва эгаси бўлган ўзбекистонликларнинг янада ночорлашуви, қашшоқлашуви эвазига.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz