Ризобек Вторник, 2024-05-14, 03.30.24
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 7 » Тўртликлар (47-даста)
    00.46.29
    Тўртликлар (47-даста)
    Юсуф ЖУМА

    Ҳақни сўйламоқлик –Ҳақ буюрган фарз

    Булмайдиган элга айтди деманг ваъз
    Ҳақни суйламоклик –Ҳақ буюрган фарз.
    Юрагимни йиртиб чиккан хар сузим
    Фалакка—Тангрига айтилган бир арз.
    3.05.04.

    Булутлар сел булиб адо булади
    Тап такир тор узан дарё булади.
    Майдондаги эрлар булади курбон
    Панадаги номард подшо булади.
    5.05.04.

    Эй тахтда михлатиб ултирган, илон,
    Эл йукол дедими, булсанг-чи гумдон.
    Мехмон кетмоги шарт, мезбон кет дегач
    Подшо мехмон эрур, халқ эрур мезбон.
    5.05.04.

    Ишонган тогинда бир замон, бир пайт
    Нари борса кийик булмаган факат.
    Энди керак булса наинки кийик
    Хатто тогнинг узи топилмас, номард.

    6.05.04.

    Разилга бу олам—асалхонадир
    Жохилга бу олам—гузалхонадир.
    Дардлари юрагини бигиздек тешар
    Окилга бу олам касалхонадир.
    8.05.04.

    Оёгим оламга куним колмасин
    Элимга, одамга куним колмасин.
    Толма, кабримга хам узинг юриб бор
    Хаттоки боламга куним колмасин.
    8.05.04.

    Чида, улим кочмас, эй жон, чидагин
    Чида, дил-кон-тилка-талкон, чидагин.
    Номурод кетганлар рухлари менда
    Муродга етайин, осмон чидагин.
    8.05.04.

    Мен учун жаллодлар хар кун дор курар
    Бошим-чи, дорлардан юксакда турар.
    Дафтарим—юрагим пардаси эрур
    Ичида юрагим абадий урар.
    3.05.04

    Бу шох атрофида милёнта девор
    Хар бири Хитойнинг садларича бор.
    Оши ҳалол эмас боиси шунда
    Кучага чикишга ботинмас зинхор.
    3.05.04.

    Йулбарсу шердан хам уктам парвона
    Гурлаган оловга кирар мардона.
    Заррадай жисмида тогдайин журъат
    Тогда йук заррача журъат бегона.
    2.05.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz