Ризобек Среда, 2024-05-15, 01.00.05
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 10 » Мулоҳаза учун мавзу
    12.56.40
    Мулоҳаза учун мавзу
    Даҳшат

    Ҳар каллада ҳар хаёл дейишади.Биров уни , биров буни ўйлайди.Аммо хаёллар - тинчлик, осойишталик, одамийлик, фаровонликларнинг барчасига эзгулик йўлида эришилса дуруст бўларди.Бироқ афсуски ҳамманинг кўнглидан ҳам шу каби яхши хаёллар ва шу хаёллари амалга ошиши учун ҳаракатлари эзгулик касб этавермагани кишини ўйга толдиради.

    Инсоннинг кимлигини билмоқчи бўлсангиз унинг ташқи қиёфасидан ҳам кўра ички дунёсига, юриш-туришига, энг асосийси эса айтаётган сўзига эътибор беринг дейишади.

    Одамзотда қанчалик яхши ҳислатлар кўп бўлса қусурлар ҳам талайгина бор.Аммо қусурларнинг ўзига зиён етказгани ҳам майликуя аммо кўпчиликка, умумга зиён етказсачи?

    Унда-бунда ҳурлик учун "қўлингга қурол ол" каби чақириқлар қулоққа тушиб қолади.Шундай кезларда шундай чақириқ билан чиқаётган ҳам одамзотку, нега энди у ҳурлик учун қўлингга қурол деб урушга чорлаяпти?Нима у қон тўкилишини истайдими?Ўзининг сўзига ўзи беихтиёр тескари мантиқ келиб чиқмайдими?Ҳурлик учун қўлга қурол олиш керакми?Унда одамлар қони дарё-дарё бўлиб оқиб қандай ҳурлик бўлиши мумкин каби ва яна кўплаб саволлар қуйилиб келаверади.

    Тўғри ҳар ким ўз ўйи, фикр доираси қаричидан келиб чиқиб хаёл қилади.Лекин бу каби хаёлпарастлик бошқаларни ҳам даҳшатга етакламайдими?"Қўлингга қурол ол" дея ундаётганларга қараб туриб:шунча қон тўкилгани камми, деб сўрагинг келади.

    Одамзот энг олий онгли мавжудот дейишади.Демакки ҳурлик учун қўлга қурол олиб эмас балки ақл-заковат билан ҳам эришиш мумкинку.Агар ундай бўлмаса одамзот онги, ақли шуурининг нима кераги бор?Шундай эмасми?

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz