Ризобек Вторник, 2024-05-14, 06.18.23
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 11 » 1.Ўзбекнинг сўзлари қизиқ
    12.50.10
    1.Ўзбекнинг сўзлари қизиқ
    Она тилим - буюк хазина!

    Ўзбекнинг сўзлари қизиқ, сўзларидан ҳам ўзлари қизиқ, деб қўйишади.Ҳақиқатан ҳам баъзан икки ўзбек сўзлаша туриб бири бошқасини тушунмай қолиши ёки бўлмаса бошқа бири айтганни нариги бириси бошқа маънода тушуниши ва ўртада баъзан кулгули, баъзида нохушлик ҳам келтириб чиқариши мумкин.

    Инсоннинг кўнгли шиша мисоли, деган сўзни бошқа тилга таржима қилиб кўрингчи.Масалан ўрисчада сўзма-сўз таржимада " у человека душа как стекло" каби бўлади.Бу билан ўрис суҳбатдош нимани англаши мумкин?

    Бунисини қўяверинг, Ўзбекистоннинг нафақат бир вилоятида балки айрим ҳудудларда у қишлоқ билан бу қишлоқ одамларининг шеваларида ҳам, талаффузларида ҳам хилма-хилликни учратиш мумкин.

    Мисол тариқасида водийнинг менга яқин бўлган Наманган вилояти ҳудудидаги шевалар ҳақида баҳолиқудрат мулоҳаза юритсак.

    Наманган шаҳрида яшовчи кишининг хонадонига дейлик Янгиқўрғон туманидаги қишлоқдан излаб бир таниши келди.Дарвозани ёшгина бола очди.Қишлоқлик сўраяпти:

    -Отанг билан опанг ўйдами?

    Бийронгина бола жавоб беряпти:

    -Абамламинан дидомла шолохлотгани кетишган, ина кинчабимланикига кириб, ина ачамланиям кўриб ҳали замон кеп қолишади.Опомла матадала.Кетутганларида сиззи бизикига келутганингиззи айтишуди тайиллаб.

    Бу ўринда ҳар бир ҳарфдаги товушни ифодалаб беришнинг иложи йўқ.Аммо айтилган сўзлардан сиз нимани тушундингиз?

    Қишлоқлик киши "отанг билан онанг уйдами" деб сўради бола эса:"Дадам билан онам шоли оқлатгани обжувозга кетишган.Ундан сўнг келин ойимни ва бувимлани кўриб яқин вақт орасида келиб қолишади.Синглим эса мактабда.Кетишаётганда сизнинг бизникига келаётганингизни тайинлаб айтишганди" дея жавоб берганди.

    Ҳар ҳолда тез-тез Наманган шаҳрида бўлиб турадиган киши боланинг сўзлари маъносини англаши мумкин.Аммо бу шаҳарда ҳечда бўлмаган киши сўзлар мағзини чақолмай қийналиши мумкин.

    Буни қўяверинг.Шаҳар билан қишлоқлар орасидаги масофа анчайин олис.Лекин битта шаҳарда ёки битта қишлоқда яшайди-ю маҳалласи бошқа-бошқа бўлган кишиларнинг шевасидаги турли-туманликка нима дейсиз.

    Масалан Янгиқўрғон туманининг уйлари бир-бирига туташ аммо икки номда аталувчи Калишо ва Беговот (шевада шундай айтишади , менимча Бекобод бўлса керак - изоҳ муаллифники) кишиларининг шевасида ҳам фарқлар бор.

    Масалан калишоликлар момосини ача деса, бекободликлар эна дейди.Калишоликлар етим деса, бекободликлар йитим дея сўзлайди.Бу каби тафовутлар талайгина.Бундан ташқари ҳали-ҳануз билмадим неча йиллик анъана-ю удумлар сақланиб қолган.Масалан:калишоликлар ўзларини саидлар-хўжалар авлоди деб билади.Қўшни қишлоқдагиларни қорача дейишади.Калишоликлар исмлари ёнларига хўжа ёки саид сўзлари қўшиб аташ урф бўлган.Бекободликлар исмлари ёнида эса бой, жон қўшимчалари урфи бор.

    Бундан ташқари калишоликлар бекободликлар қизларидан келинликка олиш мумкин, аммо уларнинг йигитларига қиз узатиш мутлақо мумкин эмас дейишади.

    Ҳа, айтмоқчи биз шевалар ҳақида сўзлашаётгандик.Урф-одатлар мавзусига ўтиб кетиб қолдик.Яна ўша шевалар мавзусига қайтсак.

    Янгиқўрғонда Бирлашган номида катта қишлоқ бўлиб, кичикроқ қишлоқдай келадиган олти маҳалла ўз номи билан турлича аталади ва олти маҳаллада олти хил шевада сўзлашади.Масалан шу қишлоқнинг Ғовозон маҳалласидагиларни қипчоқлар деб қўйишади.Улар кетяпман сўзини адабий тилда айтишса, Туман маҳалласидагилар кетутман дейди.Қорача Шўркентлик эса кетиватман дейди...

    Шевадаги ҳамда урф-одатлар ҳақида айтаман десангиз бир китоб ёзсангиз ҳам тугамаса керак.

    Хуллас мавзу қизиқтирган бўлса, ўқувчилар мулоҳазаларини билгач бу ҳақда яна сўз юритармиз.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz