Ризобек Вторник, 2024-05-14, 16.06.25
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 11 » Шеърият
    16.38.10
    Шеърият
    ҲИЖРАТ: Шу гардун узра тортилган адолат пардасидурмиз

    МАЖОРА
    Одамота авлодида азму аввора,
    Наслу насаб таълифида қўпди мажора.
    Бири деди, хўжасифат асли уруғим,
    Барисига шоҳид ўтар кўҳна гаввора.
    Айди бири халилуллоҳ пушти-падарзод,
    Бошқасини реши етди биби Ҳажора.
    Бири деди, чаро маро бовар накарди?
    Фотимийлар авлодидин бизни шажора.
    Дағи бирин чоғи келур наби-саидга,
    Бири эшон ёрлиғида қоқар нағора.
    Ён-верима боқсам магар кишвар, парихон,
    Бари Худо хеши сифат қилар наззора.
    Ҳижрат деди, аҳли тамиз бори шу ўлса,
    Шаксиз анинг насли етар ҳадди ҳимора.

    ПАРДАСИДУРМИЗ
    Яронлар бул фаносинда гуноҳкор бандасидурмиз,
    Икки чўбин аросинда Яратган хандасидурмиз.
    Расул ботини покланди ҳукм бирлан қаролиқдин,
    Дил қаролиқ куфри ботин, сийрати жандасидурмиз.
    Ҳирсу нафсга кўнгил боғлаб, охиратингни куйдирма,
    Макри шайтонни ўқитган хиёнат рандасидурмиз
    Тилида такбири инсоф, дилида тадбили зардоб,
    Тазарру қилмаган нодон авомнинг гандасидурмиз.
    Танинг туфроққа етмасдин, тийил бад кирдикорлардин,
    Равзадин мосуво бўлган аврати мандасидурмиз.
    Ўтур бир-бир ямон-яхши, омонат ҳар сўзинг нақши,
    Изингдин ишқи жом қолсин, биз анинг саждасидурмиз.
    Тириклик буҳрони ичра қилма шарманда Ҳижратни,
    Шу гардун узра тортилган адолат пардасидурмиз.

    СОҒИНДУК
    Эй, мўрча-миён, қоши-камон сизни соғиндук,
    Вей, ғунча даҳон, нозли забон қизни соғиндук.
    Шўхи ғуломи матлубида савдоға чиқсак,
    Сабзаи кўклам хайлида қирмизни соғиндук.
    Дилдора боқуб лахча шарор ичра бу жоним,
    Фаттон нигоҳи пайкону ёлғизни соғиндук.
    Иффорин олиб този сифат қилдук вовайло,
    Настарину хуш бўйи ул ялпизни соғиндук.
    Чақмоқ мисоли тилкалади ғамза ғамимни,
    Кел-кел боғима, булбулу гул юзни соғиндук.
    Муғбачаи бодафуруш Пошшоға хабар қил,
    Хуш улфат ила шаккари жиз-бизни соғиндук.
    Савти ғулом, яҳёнаби, Чоршамни йиғиб кел,
    Ибоди жамол дилбари тамизни соғиндук.
    Ҳижратни тамом динға букиб шаҳри зимистон,
    Султон базмида дийдори Ҳурмузни соғиндук.

    ТАБИАТНИНГ
    Бўлди каждуми ақраб авзони табиатнинг,
    Ялдоға шикор ўлди аркони табиатнинг.
    Шамъи Баҳром гардиши юз қаро бўлмиш не тонг,
    Чиллаи чироқ янглиғ хирмони табиатнинг.
    Бозиллаб танча-танур, гирдига маҳтал мардум,
    Самум ҳукмиға тушмиш қўрғони табиатнинг.
    Ҳут ила ҳойи-ҳутти тақвоси бўлди бардор,
    Қачон киргувси эмди дармони табиатнинг.
    Ишқни соғунтик эй ёр, дил ғубордин кемтик, ёр,
    Кўкламдин дарак олий фармони табиатнинг.
    Ўртаниб дашту дала, исёнда ўтов-оғоч,
    Саҳрони тутғай эмди ризвони табиатнинг.
    Нозли ҳимоси ҳай-ҳай, жондин ўтуб билинди,
    Ҳар дилда оташ лавҳи жонони табиатнинг.
    Ҳижрат ғимиллаб қолди, чашми чаросни кўруб,
    Ишқиға бўлди доя, юрмони табиатнинг.

    "Туронзамин" рўзномаси

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz