Ризобек Вторник, 2024-05-14, 22.08.01
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 12 » Би-Би-Си
    19.51.13
    Би-Би-Си
    Атоқли шайх ярим фоизли алкогол ичишга фатво берди
    Шайх Юсуф ал-Қарадавий
    Юсуф ал-Қарадавий таркибида ярим фоизгача алкогол мавжуд ичимликни истеъмол қилишга Ислом дини қаршилик қилмаслигини айтмоқда
    Мисрлик таниқли уламо Шайх Юсуф ал-Қарадавийнинг фатво беришича, Ислом дини таркибида ярим фоизгача алкогол мавжуд бўлган ичимликни ичишга рухсат беради.

    Аммо ҳар қанақа миқдордаги алкоголни истеъмол қилиш буткул таъқиқланган, деган фикрдаги мусулмонлар орасида бу фатво баҳс қўзғаши мумкинлиги айтилаётир.

    Шайх Қарадавий юқори даражада қувват берувчи ичимликлар ҳақидаги саволга жавоб бериш асносида бу фатвони берди.

    У енгил пиво таркибидаги алкоголнинг саккиздан бир қисмини истеъмол қилиш мумкин, деб айтди.

    Шайхга кўра, табиий бижғитиш асосида олинган ва таркибида жуда оз миқдордаги алкоголга эга ичимликни ичишга Ислом дини қарши эмас.

    Шайх фатво бериш жараёнида Муҳаммад Пайғамбарнинг "агар кўп миқдордаги шароб сизни маст қилса, унда унинг оз миқдордагисини ҳам ичманг", деган гапларини келтирган.

    Бироқ Юсуф Қарадавий ҳозир истиқомат қиладиган ва алкогол буткул таъқиқланган Қатардаги газета муҳаррири мазкур фатво билан шайх нифоқ қўзғаши мумкин, дея шикоят этмоқда.

    Муҳаррирнинг норози бўлишича, Шайх Қарадавий каби бообрў уламонинг оғзидан чиққан бу сўзлар "демак мусулмонлар ҳам бемалол алкогол ичишлари мумкин экан-да", деган шаклда нотўғри талқин этилиши мумкин.

    Шайх Қарадавий сунний мусулмонлари орасида катта обрўга эга уламолардан. У халқаро доирада ҳам ваъзлар ирод этади.

    Бироқ Шайх Қарадавий фаластинлик худкушлик ҳужумчиларни ёқлаган, деган фикрлар Оврўпода унга қарши кайфиятларни кучайтирганди.

    Шунга қарамасдан, Шайх Қарадавий ўзини мўътадил уламо, деб билади.

    Аммо бир неча муддат илгари Британия ҳукумати унинг фикрлари зўравонликка чорлайди, деб Лондонга даволаниш ниятида келмоқчи бўлган Шайх Қарадавийнинг ўз ҳудудларига киришига рухсат бермаганди.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz