Ризобек Вторник, 2024-05-14, 07.16.01
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 14 » Золимнинг зулмлари
    22.33.00
    Золимнинг зулмлари
    Ислом Каримов: "Менинг истеъфомни талаб қилган Юсуф Жумага беш йил, ўғлига 4 йил!"

    Файзулло, Бухородан, “Туронзамин” учун

    Мен судда қатнашдим. Судда шоир Юсуф Жумаев айбловнинг ҳаммаси бўҳтонлигини айтиб, жиноятчилар жазоланишини қаттик талаб қилди.

    Гувоҳлар - милиционерлар, ”жабрланувчилар” ҳам милиционерлар. Бошқа ҳеч қандай гувоҳ йўқ эди.

    Юсуф Жумаев суднинг охирида Ўзбекистон Бош прокурори ва бошқа қонун идораларига, Президент номига ёзган аризасини ўқиб берди. Бу аризада унга қарши кўрсатма бераётган, “жабрланувчи“- Қоракул туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари Алижон Назаровмашинаси билан бостириб ўтгани ва ҳозирда 15 кундан буён фалаж ҳолда ётган Ҳусниддин Жумаев учун жавоб бериши талаб қилинди. Шунингдек, “Бобур ва менга туҳмат қилаётгани учун хам у жавоб берсин” деди шоир. ўз

    Шоир Конститциявий бурчимни бажараман деб ўғли Бобур ва ўзининг қийноқлар остида кўп жабр кўрганлигини, ўғлига асоссиз туҳмат қилаётганликларини ҳам бу аризасида ёзган.

    Гувоҳлар судга ҳеч қандай далилий ашё тақдим эта олмадилар.

    Шу пайтгача Бухоро тарихида бундай шармандагарчилик билан ўтказилган суд бўлмаган.

    Баъзи манбаларга кўра, шоирнинг ўғли Бобур қийноклар остида сақланган ва кечирим сўрашга мажбур қилинган.

    Ҳеч нарса исботланмаган бу судда Бухоро туман прокурори Ўринов Юсуф Жумага беш йил, унинг ўғли Бобурга турт йил қамоқ жазоси сўради.

    Ўриновга яқин манбанинг айтишича, бу жазони бевосита Ислом Каримовнинг ўзи белгилган ва тезда ҳукм ўқилишини талаб қилган.

    Лекин бугунги хабарга кўра, ҳукм ўқилишидан олдин Каримов ўзига хабар етказишларини сўраган ва эртага Самарқандда бўладиган Ислом Каримовга боғлана олишса ҳукм ўқилиши ҳам мумкин.

    Кўрамиз Каримовнинг сўнгги қарори қандай бўларкин?

    Туронзамин рўзномаси



    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz