Ризобек Вторник, 2024-05-14, 22.39.44
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 15 » 4.Бир қошиқ сувла ютгудай
    01.07.58
    4.Бир қошиқ сувла ютгудай

    Она тилим - буюк хазина!

    Деярли ҳамма катта шаҳарларнинг қоқ маркази Чорсу деб аталади.Бу тўрт томонга тенг масофада жойлашган макон бўлгани учун ҳам шундай аталса керак.

    Наманган шаҳрида ҳам Чорсу мавзеси бор.Лекин шаҳарнинг Тўрақўрғон тумани томон кўплаб янги қурилиш иншоотлари қад кўтаргани боис ҳозирда темир йўл бекати жойлашган ҳудуд шаҳар ўртасига айланган.Шу мавзе Гулистон номи билан ҳам аталади.

    Ҳарбий хизматни ўтаб қайтган кезларим эди.Ўшанда троллейбус қатнови эндигина йўлга қўйилган кезлар .Кўпчилик, айниқса ёш-яланглар симда юрадиган бу транспорт турига қизиқсинганидан ва у шаҳарнинг янги усулда қурилган бўлаги орасида қатнагани боис ҳам томоша, ҳам сайр дегандай унга чиқишарди.

    Мен ҳам шу қатновдаги троллейбусга чиқиб, сайр ва анчадан буён бўлмаганим шаҳарни томоша қилгим келди.Мен билан ёнма-ён чиройликкина қиз ҳам тик турганча бораётгандик.Биз турган жойдаги ўриндиқда ёши анчаларга бориб қолган кампир ҳам ўтирарди.У гоҳ менга, гоҳ қизчага дамбадам синчиклаб кўз ташлаб борди-да, кўнглидан ўтган сўзлари тилига кўчди.

    -Вай, болом, манам неварамга келинликка қиз кўргани кетутман.Ома эккалайнаям узукка кўз қўйгандай мосакансила.Вой, жонимми қоқай силага.Келинчагингни ёмон кўзладан ихтиёт қил.Бир қошиқ сувминан ютгудагакан жувоннимак.

    Шунда ёнимдаги қиз ҳам, мен ҳам кампирга негадир “биз бир-биримизга бегонамиз” демадик.Қизча кампирнинг сўнгги гапидан бироз ўнғайсизланди чамаси:

    -Вой, бу кампирни гаплариний намаги йўқ.Нималар диёпти ако.

    Кампир шу заҳоти:

    -Вой, шўрим, сан лўлимисан.Ман сани ўзбе демман.Санчи болом, санам лўлимисан -дея кампир менга юзланди.

    -Йўқ ача, ман ўзбеман.Қишлоқданман.Шундоқ бир айланиб келай деб кетиватман.Бу қиз манга нотаниш - дея жавоб бердим.

    Кампир энди ҳалиги қизга сўз қотди.

    -Ё, тожикмисан қизи тушмагур?Қайлисан?

    Қизча эса:

    -Бизники канолнинг нарёғига.Лўлиманми ё тожикманми нима фарқи боор?Нима ман мабодо лўли бўлсам айибми?

    -Айбми айбмасми ўзинг биласану, манаву ўзбе болани бошини айлантирма дейманда.

    Кампир билан қизча можаросига қизиқсиниб атрофдагилар ҳам эътибор бера бошладилар.Улардан бири:

    -Эйланиб, эйланиб мунақа қовун туширатурған кампирди кўрмаганман -деса, яна бир бошқаси:

    -Атта-батта кўп бўганман, лекин мунақаси кам бўлади - дейди.Бу воқеани эслаганимнинг боиси бир вилоятда яшайдиганларнинг турли шеваларда сўзлашувига эътибор қаратмоқчиман.

    Уларнинг шеваларидан қайси бири қайси манзилда яшайди, фақат ўша ёқларда бўлиб, ўша томоннинг одамлари билан яқиндан мулоқотда бўлган киши ажратиб олиши мумкин.

    Шевага қараб ажратиладиган бўлса, кампир Наманган шаҳридан, қизча эса шевасига кўра тожик миллатли, лекин “канолнинг нарёғига уйимиз” деганидан лўли.Чунки одамлар орасида Бомбей номи билан машҳур бўлган аслида Гулистон мавзеси лўлилар яшайдиган ҳудуд.Бу ҳудудни ўзбеклар яшайдиган ҳудуддан Чорсуга нисбатан айтилганда ўртада канал ажратиб туради.Гулистон мавзеси четроқларидан эса яна ўзбеклар истиқомат қиладиган ҳудудлар бошланади.

    Эйланиб-эйланиб, дея сўз айтган киши Тўрақўрғон ёки Мингбулоқ туманидан, атта-батта сўзини айтган эса ё Қўқон шаҳридан, ё Поп туманидан.Кетиватман деган эса, яъни мен Янгиқўрғоннинг тоққа яқин қишлоғидан.

    Ҳа, ўзбек тилида шевалар шу қадар фарқланадики, гоҳо аввал ҳам айтганимдай бир-биримизни англамай ҳам қоламиз.

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz