Ризобек Вторник, 2024-05-14, 19.45.17
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 15 » "ТУРОНЗАМИН"да
    21.56.18
    "ТУРОНЗАМИН"да
    Шоирни қамаган шоҳ минг йиллар давомида қораланади

    Хозир таникли шоир, мавжуд хокимиятнинг ашаддий танкидчиси Юсуф Жуманинг устидан утган суд жараёни кандай якун топгани хаммага аён булиб улгурди. Албатта шоирнинг такдирига бефарк булмаган хар кандай инсон бу жараённи синчков кузатди, шоирнинг утли ва катъий сузларидан хайратга тушди, унинг хатто уша онда хам уз сузига вафодор колганидан лол булди.

    Шундай булиши хам керак эди, зеро суд аллакандай бир кимса устидан эмас шоир устидан, булиб хам хаммага таниш ва хамма учун кадрдон булиб улгурган инсон устида утди. Узбекистонда кадрдонга эга булиш осон иш эмас. Кеча сиз билан бир пиёла чой ичган, руза тутган ва хатто мехмон килган кимсалар, эртасига ашаддий душман булволяпти, булиб хам тиним билмас душман, сизга хамла килиб мирикадиган душман. Шоирнинг душмани халк эмасди, унинг душмани маълум, анча-мунча озодлик курашчиларидан фаркли, душмани аник эди.

    Каранг, бугун уша душман шоирни тан олди, мардлигини хам, ужарлигини хам, бунака табиатда ягоналигини хам. Хар калай Узбекистонда. Эсланг, нелар уз суди пайтида нелар демади, нелар суддан кейин нималарни баён этмади, нелар очикка чиккач нималарни гапирмади… Ужар эмасда, бетайинда, узбекда… Шундай дейману, уйланаман, ким билади, бунинг хам узига яраша хикмати бордир, дард нелигини дардга дучор булган билади дейишадию. Аммо барибир шоир шоирлигича колди, тарихда хам колади, хамма афсус билан эслайдиган тарихда.

    Икки огиз талкинлар хакда. Энг аввало, нега шоир уз адвокатидан кечиб, узини узи химоя килишга тушди? Айрим сайтларда бунга бироз узгача талкин берилибди, манбада адашмаслик керак эди, назаримда. Йук, шоир кандайдир босим туфайли эмас, шундай килиш заруратини сезгани учун, ниманидир англагани учун шундай килди ва минглаб ватандошлар уларни курганда тили калимага келмай колувчиларга карши битта узи тортишди, койил! Йук, босимлар булмаган, кийиноклар хам демокчи эмасман, буларсиз узбек милициясини тасаввур килиб булмайди, худди аллакимнинг бирдан узгариб, шартта кетворишини тасаввур килиш кийин булганидай. Аммо адвокат масаласидаги карорга бунинг алокаси йук.

    Иккинчи талкин, шоир «строгий» режимдаги жазога хукм килиндими ёки «колония-поселениягами?» Фарқи йўқ. Ўзбекистон қамоқхоналаридаги ҳамма жазо-строгий!

    Шоирнинг овозини сундира олишмади. Каранг, унга суд якунида мамлакатимиз ахлининг маъбудига сажда килиш тайинланган эди. Кутилмаганда шоир, шартта туриб мутлако тескари, мутлако кутилмаган баёнотни килиб юборди. Хамма хайрон, аммо койил хам колди.

    Биз мингта булса, мингта шундай шоирга арзимаймиз, уларни кадрига етмаймиз, бизнинг идеалларимиз бошка-ку. Бирров кучага чикиб ёшлардан, урта ёш эгаларидан, кексалардан секин сураб куринг, эх-хе… бошингизга бир уриб йиглайсиз, чунки бизнинг эл, шоир айтмокчи сал бошкачарок…

    Эъзозланар ҳамма юртда

    Оқ тонгдай оққуш.

    Бизда эса қарғаларга

    Айлашар олқиш.

    Барча юртда қоядаги

    Бургутга қарсак

    Бизда эса чўққидадир

    Эркатой эшак.

    Не-не халқлар ҳайратини

    Бахш этар сорга.

    Бизда эса шараф дерлар

    Қузғунга, морга.

    Барча юртда сайраётган

    Булбулга олқиш.

    Бизда эса гулзорларнинг

    Тўрида бойқуш.

    Юртлар бисёр, халқлар турфа

    Бу дунё кенгдир

    Халқ нимани олқишласа

    Ўшанга тенгдир.

    Биз агар шоирга арзирли халк булганимизда аллакачон унинг учун кучага чиккан булардик, андижонликлар хеч булмаганда дилдан шоир учун дуо килиб, унга озор бераётганларга хеч булмаганда калбан карши чикарди. Нега андижонликларни алохида айтдим, чунки шоир Андижон учун калби билан карши чикди, Андижон учун ошкора хам карши чикди, жим тура олмади, менинг халким деб уйладида. Эсланг, «Оч эдилар нон деди, Андижон болалари, Нон урнига ук еди, Андижон болалари». Шоирдан узга хеч ким бу кадар дод демади, худди хофиздан бошка хеч ким гапирмаганидай, нима кераги бор, жон тинчлиги керак.

    Майли гапирмадик, карши чикмадик, аммо хатто гапирганни, карши чикканни кулламадик. Битта иккита сайт жон куйдирганини хисобга олмасак, катта-катта аудиторияга эга матбуот сукутда колди. Хар сафар булганидай, шоир хамма учун бирдай куйгани каби, узи учун хам узи куйди, худди узини узи химоя килганидай. Миллатдош узбегига ишонмади, миллатдош узбекнинг гийбатидан химояланди, миллатдош узбеги барибир айбдорсан деб туриб олди, миллатини илиб куйганнинг талаби билан.

    Бизнинг отлар олдга чопмас

    Ортга чопар, ортга чопар.

    Бизнинг итлар ёвни эмас

    Бизни қопар, бизни қопар.

    Бизнинг тоғлар ёвнинг эмас

    Бизнинг бошга қулайдилар.

    Бизнинг дўстлар дўстга эмас

    Ёвга нусрат тилайдилар.

    Бизнинг тошлар ёвнинг эмас

    Бизнинг белни синдиради.

    Бизнинг олов ёвнинг эмас

    Бизнингуйни ёндиради.

    Ёвни эмас итларимиз

    Бизни қопар, бизни қопар.

    Шу боисдан отларимиз

    Ортга чопар, ортга чопар.

    Бир нарса аник булди, шоир узини узи химоя кила олади, хатто душманларининг пуписасига карамай. Аммо унинг оиласи ёрдамга мухтож. Биз узича демократлар, узича Ватан фидойилари, инсон онгини кочирувчи уйларда, вахимали мошиналарда кезиб, хар сафар учрашганда, фалон жойда рохат килиб, фалон жойларда номимизни абадийлаштириб келганимизни мактаниш билан овора. Хар хил фойдасиз акциялар уюштириб, фойдасиз харажатлар килгандан кура назаримда шоир оиласидан хабар олиб турсак буларди. Хеч булмаганда шарманда миллат вакили сифатида тарихдан урин олган чоги, икки каторгина фойдали иш килганимиз хакдаги битикка эга булармидик…

    Агар бунга курбимиз, журъатимиз (нафсимизга карши журъат) борингки, маънавиятимиз етмаса, хафа булмайдиган бир холат бор: шоир анави ердан чиккач узи химоя кила олади оиласини. Ахир камокда колиб углини химоя кила олди, узини химоя кила олди, дадил гапириб гапини гапира олди…

    Нидои Мазлум
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz