Ризобек Вторник, 2024-05-14, 20.07.32
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 16 » Тўртликлар (48-даста)
    02.01.08
    Тўртликлар (48-даста)
    Юсуф ЖУМА

    Элинг шуми?! Бас сени ҳар каттага сотади

    Хўшбўй истайсизми, бўстонга чиқинг!
    Тўлкин хохласанггиз уммонга чиқинг.
    Озодлик керакми, қани отланинг
    Озодлик керакми, майдонга чиқинг.
    3.05.04.

    Элинг шуми?! Бас сени ҳар каттага сотади
    Тўра деб кўрсатсалар кир латтага сотади.
    Ҳозиргача сотмади, битта марди бор дема
    Эй соддадил фидойи, у эртага сотади.
    8.05.04.

    Жамолинга бокканда ярим жоним жушади
    Лабларингни курганда кайнок коним жушади.
    Улиб кетсам, ел билан буйларинг етиб борса
    Уммон булар тупрогим, кабристоним жушади.
    4.05.04.

    – Тўғри гапни айтинг, — уктирар хар дам,–
    Факат тўғри суйланг дорга элтса хам.
    Карганинг умридан узун умрида
    Тўғри гапни тилга олмаган одам.
    4.05.04

    Подшога нон берманглар, подшога истанг рохат
    Нонни чайнаши керак, шурликда йукдир токат.
    Каймок беринг, бол беринг, хуллас чайнамайин хам
    Хуб еса буладиган нарсадан беринг факат.
    5.05.04.

    Туралар ҳақни уйлаб, тунгиздай семирдилар
    Хаётни—талхни уйлаб тунгиздай семирдилар.
    Армони армоним деб, фигони фигоним деб
    Подшомиз халқни уйлаб, тунгиздай семирдилар.
    11.05.04.

    Отам тенгисан, лекин юрагинг сикилмайди
    Белим букилган, номард, белинг хеч букилмайди.
    Бошингда соч колмабди дейсан менга, эрдирман
    Серсочдирсан, аёллар сочлари тукилмайди.
    11.05.04.

    Хоин менга карши отланди, ёраб,
    Малъун менга карши отланди, ёраб.
    Кеча миндиргандим, дуст деб отимга
    Букун менга карши отланди. Ёраб.
    13.05.04.

    Чорак асрдирки хар дам дилрабо
    Вафодор ролини айлайсан ижро.
    Оила театр, хаёт театр
    Махорат бобида узингсан якто.
    13.05.04.

    Умрим занжир булса кил килолмассан
    Мабода тог булса, ел килолмассан.
    Кошу кавогингга тупурдим, золим,
    Магар уммон булса чул килолмассан.
    8.05.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz