Ризобек Среда, 2024-05-15, 02.35.25
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 16 » Ўзбекистонда жазо турлари
    13.38.53
    Ўзбекистонда жазо турлари
    Юсуф Жума озодликда жазо ўтайди - ми?

    Аслида жуда кўп бор айтилиб, дейилаётганидай Ўзбекистоннинг ўзи улкан қамоқхона.Бугун Ўзбекистонда яшашнинг ўзи жазо.Чунки борки хўрлик ва азобларни тортаётган ҳар бир киши тузумнинг зулми остида кун кўрмоқда.

    Ўзбекнинг жасоратли шоири Юсуф Жума суди ҳамда унга суд ўқиган ҳукми атрофида турли хабарлар эълон қилиняпти.Ҳозир шу хабарлардан келиб чиқиб ўзим билганча Юсуф Жумага ҳукм бўйича тайинланган жазо тўғрисида мулоҳазаларимни билдирмоқчиман.

    Совет давридан қолган атама - пенециар ( балки бу атамани мен хато ёзаётгандирман, аммо айтилиши шундай) ҳозир ҳам Ўзбекистонда ишлатилади.Яъни пенециар тизилма дейилгани жазони ўташ муассасаларининг умумий номи.Бу борада "манаман" деб кўкрагига урадиган кўплаб "ҳуқуқбонлар" ҳам етарли тушунчага эга эмас.

    Хўш бугун ўша пенециар тизим қандай шаклланган?Жазо турларига қараб улар ҳар-хил.

    1.Ўлимга маҳкум этилганлар ( олий жазо, отувга ҳукм қилинганлар ҳам дейилади )улар то ҳукм ижро этилгунча махсус ҳужра-ҳибсхонада (камера) сақланишади.Бундай ҳибс-ҳужралар ҳамма тергов ҳибсхоналарида совет даври бир ё иккита бўлса ҳозир уларнинг сони ўн-ўн бештагачайин етган.

    2.Ёпиқ турдаги ( крытный режим деб қўйишади ) бу қамоқхонада ҳужра ҳибсхона бўлиб унда узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилганлар сақланади.Бундай тартибли қамоқхона фақат Андижон шаҳрида совет давридан буён мавжуд.

    3.Махсус турдаги ( особый режим ) қамоқхона бўлиб унда уч бора ўта оғир жиноят содир этганлар сақланади.Улар жазо муддатининг учдан бир қисмини ўтагач қаттиқ тартиб ўрнатилган жазо муассасаларига ( зоналарга ) гўё енгиллаштирилган дея ўтказилади.Аслида махсус турдаги жазо муассасалари билан қаттиқ турдагиси деярли фарқ қилмайди.Махсус турдаги жазо ўташ муассасаси Бухородаги Қоравулбозорда жойлашган.

    4.Қаттиқ тартибли ( строгий режим ) муассасалар.Буларнинг сони Ўзбекистонда кўпайиб кетган.Қаттолликда ном қозонганлари Жаслиқ, Қарши, Навоий, Тошкент вилояти Зангиота тумани, Чирчиқ ва ҳакозо кўп.Бу муассасаларда хавфли ( рецедивист ) жиноятчилар жазо ўташи қонунларда белгиланган бўлсада, Ўзбекистонда шунчаки кўчада кетаётган кишини ҳам шу режимли жазо турини ўташга маҳкум этиш ҳоллари кўп.

    5.Совет даври кучайтирилган тартибли муассасалар бўларди ( усиленный режим ).Ҳозир бу каби жазохоналар қаттиқ тартиблига айлантирилган.

    6.Умумий тартибли (общий режим ) жазо муассасаларинг сони ҳам жуда кўп.Улар деярли ҳар бир вилоятда бор.Бу турдаги жазога маҳкум этилганлар учун мустақиллик йилларида алоҳида ҳибс ҳудуди ҳам қурилди.У Зангиотадаги УЯ 64/45 муассасаси бўлиб бу жойда асосан сиёсий, диний айбловлар билан судланганлар жазо ўтайдилар.Мабодо "Қизил Хоч" ёки шунга ўхшаган ташкилотлардан кузатувчилар бориб қолишса девори бир-бирига туташиб кетган УЯ 64/1 қаттиқ тартибли жазо муассасасига олиб киришади.Бу жазохона Жазони ижро этиш муассасалари бош бошқармаси томонидан ( показательний зона ) деб юритилади.Бу жазохонадаги маҳкумлар билан суҳбатлашилса деярли ҳаммаси "қамалганимга шукур, одам эмас эканман, энди кўзим очилди" дея гап беради.Деворнинг нарёғидаги 45-зонада эса аҳвол мутлақо бошқача.Аслида унисида ҳам, бунисида ҳам аҳвол яхши эмас, лекин Зангиота табиати қулай бўлгани учун ҳар онда маҳкумларни "Жаслиққа ё Қарши, Навоийга жўнатиб юбораман" деб қўрқитиб турилади.Ва улар ўша ёққа жўнатиб юборишганидан кўра бу ёқда юрай дея ҳар қандай талабларга бўйин товламай итоат этишади.

    7.Шоир Юсуф Жумага ҳукмда ўқилган жазо турини ўташ муассасалари, манзилга ўтроқлаштириш ( колоние поселение ) муассасалари.Номланишининг ўзидан маълум бўлиб турибдики, махсус кучишлатар тизимлар ихтиёридаги атрофи ўралган ва қўриқланадиган бундай муассасаларда жазо ўтовчилар белгиланган жойда яшаб ( общежитие ҳам деб қўйишади ), белгиланган жойда ишлашади.Бу муассасаларда асосан эҳтиётсизлик оқибатида ( авария ) ёки жамият учун хавфи унча катта бўлмаган жиноятларни содир этганлар жазо муддати ўташади.Улар озодликда юрганлар билан ёнма-ён ишлашсада, ўзлари истаган манзилда эмас балки ИИВ томонидан белгиланган манзилда яшашади ва улар белгилаган ташкилотларда ишлашади.Белгиланган ҳудуддан чиқиш таъқиқланади.Белгиланган соатда ётоқхонда бўлиш талаб этилади.Қатор шу каби ва бошқа қонунларда ёзилган ва ёзилмаган кўплаб талаблар мавжуд.Бундай муассасалар Тошкент шаҳрида ва вилоятининг Оҳангарон, Бекобод, Бўка туманларида ва бошқа вилоятларда ҳам кўплаб ташкил этилган.Улар асосан оғир жисмоний меҳнат қилинадиган бетон заводи ва заҳар чиқарувчи кимёвий корхоналарда ишлашади.

    Бу муассасаларга бошқа режимдаги муассасалардан яхши хулқи учун муддатидан аввал яхши шароитга кўчириш маъносида ҳам чиқариладилар.Бу жазони ўташга ҳукм этилганлар ҳукм тасдиғини топиб, ижро этиш кучга киргунча тилхат орқали очиқликда юришлари, ёки вақтинча қамоқхонада ҳибсда ҳам ушлаб турилишлари мумкин.

    8.Шартли равишда жазо ўташ тури.Бу турда совет даври қурилишларда ишчи кучлари етишмаган ( кимё заводлари, ўрмон кесиш ) оғир меҳнатли ишларда " халқ хўжалиги қурилишларида ишлаш" шартли озодликдан маҳрум этиш жазоси дейиларди.Ҳозирги даврда Ўзбекистонда бундай ишларда ҳам ойлик ололмаётган бўлсаларда ишлашни ҳоҳловчилар кўплигидан ва шартли жазоланганларни сақлаш учун ортиқча ҳаражатлардан қочиб шартли жазо ўтовчилар ўртача ойлик маошнинг 30 фоизи миқдорида давлатга ҳар ой кирим қилиб туришини афзал билинган.

    Йўқ ишни топишингиз ва йўқ маошдан пул ўтказиб туриш керак бўлган бу жазо тури қамоқдан ҳам баттар.Шартли жазога маҳкум этилган кишини ҳар онда кўчадаги истаган милиса ходими "қамоққа жўнатиб юбораман" деб пўписа қилиб пора олиши, таъмагирлик қилиши ва ҳакозо "ҳунар"лар кўрсатиши мумкин.Ва бу одатга айланиб бўлган.

    Булар бугунги катта қамоқхонага айланган Ўзбекистон жазохоналари ва уларда жазо ўташ шароитлари ҳақида қисқача маълумот эди.

    Ушбуни шоир Юсуф Жума қандай озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм этилди деган хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида қаламга олдим.

    Демак Юсуф Жума ҳукм ижро этилиши учун кучга кирадиган бўлса озодликда юриб ўтроқлаштирилган манзилда ( колоние поселение ) жазо ўташи мумкин.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz