Ризобек Вторник, 2024-05-14, 01.05.04
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 3
    Гостей: 3
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 17 » ОЧИҚ ХАТ
    15.52.42
    ОЧИҚ ХАТ
    Ўзбекистон Каримов билан XXI асрга эмас, ўрта асрларга қараб кетмоқда

    Европа мамлакатлари рахбарларига
    Европа Итифоки рахбарларига
    Узбекистон фукароси, сиёсий махбус Юсуф Жумаевнинг ўғли,
    Икки сиёсий маҳбуснинг акаси
    Алишер Юсуфжон угли томондан

    Очик хат

    15 апрель куни Ўзбекистоннинг Бухоро туман суди дадам Юсуф Жумаевни беш йил муддатга озодликдан махрум қилган. Дадам билан бирга судланган укам Бобур Юсуфжон ўғли тўрт ойлик қийноқлардан кейин уч йил муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси берилган ва шартли равишда қамоқдан озод қилинган, ҳозирда уй қамоғида.

    Бундан илгари укам Машраб Юсуфжон ўғли 2008 йилнинг март ойида тўрт йил муддатга озодликдан махрум қилинган эди.

    Ҳозир Ўзбекистоннинг қийноқлар тўла турмаларида бизнинг оиламиздан икита сиёсий маҳбус қийноқлар остида сақланмоқда.

    Улар сиёсий фаолияти туфайли қамоқда сақланмоқда. Биз оиламиз билан учинчи марта президентликка номзодини қўйиб Ўзбекистон конституциясини қўпол бузаётган президент Каримов истеъфосини талаб қилиб, Ўзбекистондаги 2007 йил 23 декабрги сайловлар олдидан намойишга чиққан эдик.

    Шу намойишлардан кейин бутун оиламизга қарши диктатор Каримов хукумати жиноят иши очди, оиламиз билан қириб ташлаш мақсадида уйимизни ўраб олиб ўққа тутди, бахтли тасодиф туфайли қочиб қутулган дадам ва икки укамни турли уйдирма айблар билан қамоққа олди.

    Шармандаларча ўтказилган судларда дадам ва укамларга қўйилган бирорта айбни ҳам исботлай олмасдан қамаб юборди. Дадам Юсуф Жумаевга ўхшаган сиёсий маҳбусларлар устидан суд ҳукми шахсан президент Каримов топшириғи билан ўқилади.

    Диктатор Каримов Андижон фожеасидан тўғри хулоса чиқармади, чунки у қотиллигига яраша хеч қандай жазо олмади. Номига эълон қилинган Европа санксиялари хам кундан кунга юмшайтирилмокда.

    Бугун хам Каримов истеъфосини сўраб битта одам чикса хам отади, бизга ўхшаб битта оила чиқса ҳам отади, минглаб одамлар чиқса ҳам отади. Ўз тахтини сақлаш учун милёнларни отишга хам тайёр. Буни Каримов Андижон фожеасидан кейин бизнинг оила мисолида яна бир бор исботлади.

    Ҳурматли жаноблар!
    Сизлардан илтимос, Ўзбекистонга эмас, Каримов гуруҳига санксияларни кучайтирсангизлар, Каримов оиласига тегишли бўлган Европа далатлари банкларидаги ҳисоб рақамларини музлатсангизлар.

    Ўзбекистон Каримов билан 21 асрга эмас, ўрта асрларга қараб кетмоқда ва бунга кўз юмиш мумкин эмас.

    Хурмат билан Каримов террорига учраган Юсуф Жумаев оиласи номидан Алишер Юсуфжон ўғли.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz