Ризобек Вторник, 2024-05-14, 22.17.22
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 3
    Гостей: 3
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 18 » ОАВ
    13.30.47
    ОАВ
    Яна "Америка овози"нинг ўзбек бўлими устида қора булутлар...ми?

    АҚШнинг Халқаро эшиттириш ва кўрсатувлар бошқармаси (BBG) 2009 йилги бюджет йилига Конгрессдан (АҚШда янги бюджет йили эски йилнинг биринчи октябр кунидан бошланади) пул сўраб ҳужжат топширганига ярим йил бўлиб қолди. Яқинда бу ҳужжат қуйидаги адресда эълон қилинди: (http://www.bbg.gov/reports/)

    Қизиғи шундаки, “Америка овози”нинг деярли барча бўлимларининг фаолияти бу ҳужжатда таъкидланар экан, Ўзбек бўлими ҳатто эсланмайди ҳам. Аслида Ўзбек бўлими 2005 йили ёпишга қарор қилинган, аммо Андижон воқеалари юз бериб, бўлим сақлаб қолинганди. Ўтган даврда эса Ўзбек бўлими ҳақиқий Ўзбек бўлими бўла олмади. Шундан келиб чиқиладиган бўлса, BBG ё бу бўлимни ёпмоқчи ёки бу бўлим BBG эътиборидан тушган. Узоқ эмас, Сентябр ойида бу аниқлашади.

    Ўзбек бўлимига сунъий йўлдош орқали теледастурлар узатиш учун ҳам маблағ ажратилганди. Лекин бу ишни ҳам уддалай олишмади. Шунинг учун бўлса керак ўтган йилнинг ўрталаридан бошлаб “Озодлик”дагилар бу ишни ўзларига олиш учун ҳаракат қилиб қолдилар. Бунинг учун Ўзбекистондаги “мухолифатчилар”у “олимлар” номидан талабнома-таклифнома хатлар Океан ортига парвоз қилди ва қилмоқда.

    Нима эмиш, Ўзбекистонда ҳамма шундай телевидениега муштоқ ва буни фақат ва фақат “Озодлик”дагилар уддалай олармишлар. Оддийгина радиодастурда цензура ўрнатиб, демократия ишини уддалай олмаётганлар телевидениени қандай уддалашади, Худо билади. Лекин омадларини берсин!

    Чунки улар учун гап дастурда ёки сифатда эмас. Гап пулда ва кун кечиришда. Шундай экан мақсадлари шу бўлгандан кейин балки Вашингтондаги ҳамкасбларини қулатиб, ТВ учун пулни ҳам олишар. Кураш авжида. Ҳар турли “приёмлар” ишга солинмоқда. Лекин бу курашда икки томон ҳам лабини ялаб қоладиганга ўхшамоқда.

    Балки мен хато қилаётгандирман? Кошки эди…

    Б. Холиқназар.

    Туронзамин рўзномаси

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz