Ризобек Вторник, 2024-05-14, 17.24.10
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 18 » Она тилим - буюк хазина!
    15.03.47
    Она тилим - буюк хазина!

    5.Юрган дарё, ўтирган бўйра

    Ўзбекларда қадимдан шу мақол бор.Гарчанд ҳозирги замон ёшларининг кўпчилиги бўйра нималигини билмаса ҳам, аммо бу ибора тез-тез ишлатиб турилади.Бўйра ўзи нима, дея қизиққанларга эса айтишим мумкин.Бўйра - қамишдан тўқиладиган, бундан анча йиллар аввал ҳали уйларга тахта, линолеум сингари қурилиш ашёлари тахлаш урф бўлмаган кезлар кигиз-наъмат, шолча-олача сингари тўшамалар остига зах торттирмаслиги учун бўйра тўшалган.

    Демак юрган дарё деганда кишининг ҳаёт атоқли катта уммонда сузиши дурустлигига шаъма бор.Бўйра эса ҳамиша зах остида бир жойда тўшалган кўйи заъфарон тортиб ётавергани учун танбал бўлмасликка шаъма қилинади назаримда.

    Ҳозир мавзуни асосан бўйра ва дарёдан бошлаган эсамда, асосий мақсад бошқа бир саргузашт ҳақида ҳикоя қилмоқчиман.
    Аммо ўша юрган дарё, ўтирган бўйра деганларидек. касб нуқтаи назаридан ҳам, умуман ўзимнинг қизиқишларим боис ҳам кўп саёҳатда бўлардим.

    Аввал ҳам Андижон шаҳри ва унинг Бўз, Балиқчи, Чинобод ҳакозо кўплаб туманларида бўлган эсамда бу галги ташриф Олтинкўл туманига бўлди.Албатта Андижонга энг яқин масофада жойлашган бу туман йўлидан кўп бор ўтган эсамда аммо ҳечда тўхтаб ўтмагандим.

    Хуллас Олтинкўлга боришга тўғри келди.Сабаби “Муштум” журналининг 1990 йиллардаги бош рассоми Эмил Рўзибоев ҳар гал Наманган томонга келса дастлаб бизникига қўнарди.Шундай келган сафарларидан бирида “сиз водийни яхши биласиз, илтимос бирга-бирга Андижоннинг Олтинкўл туманига ўтиб келсак” деб қолди.Эмил Рўзибоев қандай касалга чалинган эди билмайманку аммо доимо сафар халтасида лоф бўлмаса йигирма турдан ортиқ дори-дармон олиб юрарди.Ўша дориларни қабул қилиш зарурати туғилса қайси биридан иккита, қайси биридан эса битта ёки яримта керак адашмай ажрата олиши эътиборимни тортарди.Истеъмол палласидан озгина ўтдими нафаси қайтиб, қисқа-қисқа нафас олиб бўғриқиб кетарди.Уни машинада у ёқ, бу ёққа олиб бориб бир кор-ҳол бўлмаса эди дея дастлабки пайтлар хавотирланганман ҳам.Йўқ, ҳартугул дорини ичиб яна бояги аслида кетаверарди.

    Хуллас Рўзибоевнинг илтимоси билан Олтинкўлга йўл олдик.Ўша даврларда бу туманда журналист касбли киши туман раҳбари эди (исми шарифи ёдимда йўқ ). Унинг ҳузурига ҳам Рўзибоев бирров кириб чиқди.Сўнг у биз боришимиз керак бўлган қишлоқ номини айтди.Ўша йиллари “Муштум” журналида ҳажвий расмлари билан анча танилиб қолган Абдуғаффор Маматов деган рассом бўларди.Рўзибоев уни Тошкентга журналга ишга таклиф қилмоқчи экан.Абдуғаффорнинг уйини суриштириб бораётибмиз, йўл-йўлакай суриштирган одамларимиз чапга-ўнгга дея йўл кўрсатиб юборишди.Янги маҳалла экан (Андижонда маҳаллани чек ҳам дейишади ).Ҳаммаси тўла битиб улгурилмаган уйлар.Қайси бирининг дарвозаси бор, қайси бириникида йўқ.Шу маҳаллага етганда Абуғаффорники қайси бири бўлдийкан дея бироз тўхтаб қолдик.Рўпарадан келаётган кишидан:

    -Абдуғаффорнинг уйи қайси, ҳалиги рассом бола борку - дея аниқлаштириб сўрадик.У киши эса:

    -Мана етиб қолдинглар, ҳов анови тўртинчи равот деди.Равот дейилгани биз томонларда баланд болохонали уй тушунилади.Маҳаллани тўрт бор айланиб равотли уйни тополмадик.Ҳаммаси деярли бир хилдаги бир қаватли уйлар.Бунинг устига аввал айтганимдай кўпининг дарвозаси ҳам йўқ.Кейин билсак “анжанча”сига равот дегани дарвоза маъносини билдираркан.Хуллас Абдуғаффорнинг уйини топиб ичкари киришимиз билан Рўзибоевнинг тутқаноғи тутди.Бир зумда юзлари бўғриқиб оёқ-қўлини узатиб чўзилиб қолди.Абдуғаффорнинг капалаги учди.Менку унинг бу ҳолатидан хабарим бор, Абдуғаффор бечора биринчи бор кўргани учун:ака сизга нима бўлди дея Рўзибоевнинг оёғини уқалашга тушди.Мен эса лой кўчаларда машинанинг расвоси чиққанидан тажангланиб, узоқ қидирганимиздан кайфиятим йўқроқ эди, шу боисдан ҳам Абдуғаффорга ярми ҳазил, ярми чин аралаш:

    -Қўяверинг ука.Оёғини уқаламасангиз ҳам ўлиб қолмайди - дедим.

    Рўзибоев бир менга қараб олган бўлди-ю сафар халтасидан дориларини олиб ичгач ўзига келди.Бир пиёладан чой ичган бўлиб Абдуғаффорга Рўзибоев таклифини айтди.У рози бўлгандай “эшикдагилар билан бир маслаҳатлашай-чи” деб қолди.Эшиклардаги дегани “уйдаги оила аъзолари” маъносини ҳам беради.

    Рўзибоев “қани энди янгиларидан кўрсатингчи” дегач Абдуғаффор бошқа хонага кириб кетдида зум ўтмай бир қопча чамаси расмларни ерга ёйди.Лекин рассом сифатида иқтидорли эди.Ўша ҳажвий расмлардан ёдимда қолгани ва кейинчалик журналда ҳам эълон қилинган биттаси ҳеч кўз ўнгимдан кетмайди.Ўша йиллари дўконларда нон йўқ, егуликлар ҳам анқонинг уруғи эди.Абдуҳаффор чизган расмда бир киши қўлида пичоқ билан дастурхонга қўйилган илонни колбаса каби кесиб ейишга чоғланиб турган тасвир эди.Ундаги ҳар бир чизиқ ва бўёқлар ғоят моҳирлик билан ишлатилагни учун менинг назаримда ажойиб ижодий асар эди.

    Шунақа, юрган дарё, ўтирган бўйра дейилади-ю баъзан йўл-йўлакай турли унчалик хуш ва нохуш бўлган ҳангомалар ҳам бўлиб туради.

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz