Ризобек Вторник, 2024-05-14, 03.17.19
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 19 » Долзарб мавзу
    13.32.10
    Долзарб мавзу
    Жаҳонгир Маматов:Ўзгармаган дунё

    ИЖДИҲОД ДАВРИ

    Бугун исломшунослар ва диний қадриятларни таъриф ва тафсир қиладиганлар жуда кўп. Аммо улар аксарият ҳолларда бир- бирларини ё рад этмоқдалар ва ёки муштарак бир нуқтада бирлаша олмаяптилар. Бошқача айтганда асрлардир бирлаша олмаслик бугун ҳам ўзини кўрсатмоқда. Улардан баъзилари Ислом ва демократия бир бирини рад этмайди, дейдилар ва буни Қуръони Карим асосида исбот этадилар. Бошқалари эса демократия бу ғарбнинг тўқимаси дейдилар ва Қуръонни пеш келтириб буни рад этадилар.

    Яқинда Вашингтонда ўтган “Нега демократия ва нега айнан ҳозир?” деб номланган илмий анжуманда ҳам ана шу ҳақда сўз борди ва исломшунос олимлардан бири демократия тушунчаси аслида Шарқда вужудга келганини ва бу ислом дунёсига бегона эмаслигини урғулаб, ислом файласуфи Абу Носир Форобийнинг , “Бизнинг сайлов эркимиз пайдо бўлмоқда” деган сўзларини такрорлади.

    Кўпгина олимлар ислом дунёсининг етакчи намоёндаларини ИЖТИҲОДга чорламоқдалар. Бу эса, исломий анъаналар ва таълимни янгича талқин этишни ўз олдига қўяди.

    Маълумки, Қуръон оятлари иккига бўлинади ва баъзилари қатъий оятлар бўлиб, аниқ-равшанлиги учун тафсирни талаб қилмайди. Аммо аксарияти асрлар давомида баъзи олимларнинг ўз хоҳишлари, ёки амалдорларнинг истакларига қараб талқин ва тафсир қилиб келинди. Ислом олимларидан бири “Демократия яхши тузум эмас, лекин ҳозир ундан яхшироқ тузум ҳам йўқ, яъни борларининг яхшисидир бу” деган эди. Шундай экан, ана шу борларининг яхшисига интилишнинг нимаси ёмон деган савол туғилмоқда бугун.

    Ўзбекистон каби яккаҳокимлик ҳукм суриб турган жойларда эса исломий қадриятларига узанган кишилар қатағон, зулм, қувғин йўли билан экстремизм, радикализм, кучга қарши куч йўлига кириб кетишга мажбурланмоқдалар.

    Ваҳоланки, Ислом нима эканлигини узоқ йиллар давомида чаласавод муллалардан эшитган миллатга ҳақиқатни билиш йўлидаги эшиклар очилса унинг ўзи оқ ва қорани ажратадиган бўлади ва демократия унинг фойдасига эканлигини ва буни Аллоҳ ҳам, Расули ҳам инкор этмаганини тушунади.

    Буюк Британияда чиқадиган “Экономист” журнали ёзишича, Ўзбекистонда диний ва сиёсий қарашлари учун қамалган қарийб 6,5 минг кишининг тақдири мамлакатда ҳақиқий исломни ўрганиш учун шароит йўқлигини кўрсатади.

    Дарҳақиқат, кўр-кўрона эргашиш ҳамма соҳада экстремизмга олиб боради. Онгли, эркин ва мушоҳадали қараш эса демократиянинг тамалидир.

    Ўзбекистонда эса униси ҳам буниси ҳам ора йўлда. Балки шунинг учун ҳам мамлакат ора йўлда қолмоқда.

    Бошқача айтганда, исломни ўрганишни демократияни қабул қилишдан ва демократияни ҳазм қилишни исломни англамоқдан бошламоқ керак.

    (”Америка овози”, 2003 йил, 24 Май).

    Жаҳонннома


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz