Ризобек Вторник, 2024-05-14, 12.02.47
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 20 » АДАБИЁТ
    01.11.57
    АДАБИЁТ

    ЮСУФ ЖУМА

    Икки гирдоб ичиндадир ярим ёрти жонимиз

    Эл эрки деб золимларга душман бўлдик, ёв бўлдик
    Ёраб, бизга душман этди жоҳил элни золимлар.
    Эл ўқига нишон бўлдик, қурбон бўлдик, ов бўлдик,
    Кўзимизга туман этди жоҳил элни золимлар.

    Икки гирдоб ичиндадир ярим ёрти жонимиз
    Икки ўтнинг ичиндадир вайрон хонумонимиз.
    Икки итнинг ичиндадир рез-рез устихонимиз
    Жисмимизга кишан этди жохил элни золимлар.

    Эвоҳ, икки ботқокдадир энди икки пойимиз
    Эвоҳ, икки тузокдадир энди икки пойимиз.
    Эвоҳ, икки сиртмокдадир энди икки пойимиз
    Пойимизга расан этди жоҳил элни золимлар.

    Кўнглим, ёраб, қалқонига пайкон узар жоҳил эл,
    Энг охирги кулбасини ёқиб бузар жоҳил эл,
    Бошидаги золимларнинг умрин чўзар жоҳил эл,
    Қон Юсуфга душман этди жоҳил элни золимлар.
    13.03.05.

    Биздан биз чиққани йўқ
    Мен чикди, ман-ман чикди.
    Шу боисдан дунёдан
    Биз учун кафан чикди.

    Биздан биз чиққани йўқ
    Биздан сану ман чикди.
    Шу боис бизга сароб.
    Ғанимга уммон чикди.

    Биздан биз чиққани йўқ,
    Чикди факат мен, сен, у
    Биздан биз чиқмагунча
    Армон озодлик – ёғду.
    13.03.05.

    Фалак ҳамма учун айланар тўғри
    Фақат менинг учун мудом кажрафтор.
    Ҳаммага поёнсиз ҳаммага ёғду
    Мен учун зиндоннинг туйнугидек тор.

    Фалак ҳамма учун мунис парвона
    Мен учун қутурган итдир, қашқирдир.
    Ҳаммага мушфикдир ҳаммага она
    Мен учун ғанимдир, пайкондир, тиғдир.

    Фалак ҳамма учун тўғри айланар
    Мен учун тескари ғамга талатган.
    Меҳр қўли билан барча сийланар
    Менга душман экан, нега яратган?!
    16.01.05.

    Қора кунда эшигингга
    Йўлатмадинг, раҳмат, элим.
    Йўлатганлар қилаётир
    Ёвғонини миннат элим.

    Миннатларин остларида
    Эзилмоққа фарздордирман.
    Сендан эса мени ошкор
    Сотганингга қарздордирман.

    Йўлатмаган эшигингга
    Шеърим билан қилай хизмат.
    Ўтинаман, фақат мени
    Сотганингни қилма миннат.
    17.01.05.

    Йўл

    Подшомиз элпарвар чикдилар, шукр,
    Ўзлариям шоҳлар юз йилдан буён.
    Кўр ҳам яхшилигин кўрмокда ахир
    Яхшилигин билар ҳаттоки нодон.

    Халқнинг узоғини яқин қилди у
    Аввал эл йўл юрган камида юз йил.
    Энди яқин бўлди, даврони оғу
    Бешикдан қабрга элтадиган йўл.
    5.04.05

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz