Ризобек Вторник, 2024-05-14, 00.44.18
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 22 » Бугуннинг гаплари
    00.47.00
    Бугуннинг гаплари
    Эчкининг қасами

    Эчкининг қасами думининг тагида дейишади. Бу кинояли ибора эчкига эмас баъзи одамларга нисбатан қўлланилади.Унинг нимани англатишини мағзини чақиш учун мулоҳаза юритиш менимча шарт эмас..Чунки буни ҳамма яхши билади.

    Ҳозир шуларни қаламга оляпману, баъзилар ялт этиб ўзини ойнада кўриб қолишини тасаввур қиляпман.Чунки ҳар гал бир қарор қабул қилишда "ура-ура" билан бошлаб, сўнггида "ё, бу ишимиз унча қовушмади" дея бошқа томонга бош урадиганлардан бири бор.
    Ҳа, бош ҳам энди, тахминан ҳўкизникдай десам лоф бўларку -я, жуда унчалик ёш бўлмаган ғунажин ё бузоқникидай келади.

    Ие, шунақангидан битта бор десам яна бир бошқаси ҳам бор экан.Балки бундайлар бир ё иккита эмас, кўпдир.Мен ҳаммасини ҳам танийвермайман ёки билавермайманку.

    Ўша эчки қасамлардан бирининг эски қасамлари очилиб қолди.Унга қараб туриб, тавба қасамхўрлик бунга ота-бобосидан мерос шекилли, деб қўйдим.

    Чунки кеча ё аввал куни Ленин бобом деб мадҳия айтиб юрганди бобоси, боласи эса ўйинга тушарди.Энди мустақиллик ҳақида жўш уриб сўзлайди.Ҳатто бобосининг ўлигини ётган жойидан чиқариб ташлашни режалаштиряпти.Бобоси оёғидаги ботинкани олмон фирмаларидан бири йигирма миллион долларга сотиб олишга харидор.Шунинг учун бобосининг ўлигини қабристонга кўмиб, кейин ботинкасини пуллашни режалаштирганмикан қизиталоқ.

    Ҳай, қасамхўрлар нима гапирсаям, айтсаям-қайтсаям ярашавераркан.Одамлар ҳам бундайларнинг қасамхўрлигига кўникиб кетишганидан парво ҳам қилмайдиган бўлиб кетишди чамаси.

    Ҳа, эчкининг қасами ҳақида бежиз сўз бошламадим.Чунки қасамхўрларнинг бобоси худди шу кунда, яъни 22 апрелда туғилганди.У алвон рангли машъала кўтариб, "бутун дунё пролетарлари бирлашингиз" дея неча йиллар одамларни тирқиратди.Ўхшашлик томони шундаки , унинг набиралари ҳам алвон рангли машъала кўтариб айнан шу кунда ҳаммани лаққиллатмоқ ҳаракатида.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz