Ризобек Вторник, 2024-05-14, 17.57.27
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 23 » Мулоҳаза
    00.59.11
    Мулоҳаза
    ҚУЛ

    Шу сўз ёдимга тушса хаёлларим узоқ чувалашиб кетади.Чунки одамзотнинг бири бошқаси меҳнати ҳисобига яшаши, бойлик орттириши ва ҳакозо унчалик хуш бўлмаган манзаралар кечади-да кўз ўнгингиздан.Тўғри, қулдорлик тузуми тарихда қолиб кетганига анча бўлди.Бироқ инсонлар шуурида ўша аждодларининг қайсидир бир олимлар таърифида айтганда инстинкти сақланиб қолган шекилли.Албатта ҳаммадаяммаску-я, баъзиларида.

    Нега десангиз баъзилар нафсига қул.Қорнини ёғликкина нарса билан тўлдириш учун ҳамма нарсага тайёр.

    Баъзилар амалнинг қули, мансабнинг қули:то умрининг охиригача бир мансабни бой бермаслик учун юқоридаги сардорининг ҳамма шартини сўзсиз бажаришга тайёр.Бу йўлда у бошқаларни қўяверинг ўз туғишганларини ҳам аямайди.Бу ҳам аслида қуллик деб ҳисоблайман мен.Чунки у амал учун ҳамма разил хизматни қилишга тайёр қул.Қул бўлгандаям хавфли-хатарли қул.

    Яна баъзилари бор.Тахтнинг қули.Нима бўлса бир тахтга минса.У шу орзусига қул.Менимча бу каби қулликдан тубанроқ қуллик бўлмаса керак.
    Чунки бундайлар шу тахтга миниш учун ўзини ҳам сотишга тайёр.Бир минса бўлди.

    Саддам Ҳусайнни дорга осишди.Гапнинг очиғи одамзотга қарши жиноятнинг каттаси ҳам жиноят, кичиги ҳам жиноят.Сен одам ўлдиргансан деб уни ўлдиришни унчалик тўғри деб билмайман.Чунки жонни бергангина уни олишга ҳақли.Албатта баъзилар айтиши мумкин: "турли йўсинда бандасини сабабчи қилиб яратганнинг ўзи жонни олади" деб.Тўғри , лекин дорга осиб ўлдирмай жазолашнинг бошқа турлари ҳам кўпку.Ана, майли у дорга осилди ҳам дейлик.Лекин у ҳам нафсининг қуллигига қурбон бўлиб кетди-да.Шундаймасми?Бу билан нима ўзгарди дунёда?Бирор-бир тахтнинг қули ўзига бундан яхши хулоса чиқармади.Аксинча эрта ўтиб ё индин дорга осворса қилғулигимни қилиб олай деб баттар бўляпгандай назаримда.Чунки улар аллақачон ўша тахтнинг қулига айланиб бўлишганда.

    Эҳ, қани эди буни кўрган бошқа нафс қуллари тахт-бахтмаслигини, амал-мансаблар ҳам ва ўзича мен мустақил, мен озодман дейишнинг ўзи демак мустақил бўлолмай шу орзуга қулликни англатишини билишсайди.

    Яна ким билсин...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz