Ризобек Вторник, 2024-05-14, 04.20.06
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 26 » Бугуннинг гаплари
    14.25.57
    Бугуннинг гаплари
    Номалар-ҳангомалар

    Ҳей, бу дунё жа ажабтовур ҳангомаларга бой дунё эканда.Нега десангиз кунда бир кўз кўриб, қулоқ эшитмаган нома-ю ҳангоманинг гувоҳи бўлаверар экансиз.Фақат у ёқ бу ёққа бефарқ бўлмай озгина синчковроқ назар ташласангиз бўлди, ҳаммаси кафтдагидай кўринади.

    Даҳолардан бири Ўзбекистонда бутун бошли диктатурани ҳозирда йиқитиб юборадигандай димоғи баланд, аммо хўрозқандини бошқа бола илиб кетса ўтирволиб йиғлаган каби шахсини белгиловчи бир ҳужжатини ололмайди.Ана сизга ҳангома.Яна нимаймиш, Ўзбекистон ҳалқини "қиличдан омоч ясаб озодликка олиб чиқармиш".Мана сизга ҳангома.

    Ана энди у даҳонинг ҳужжатини қайтариб олиб беринглар деб Оврўпа мулозимларига дағдағали намойишлар.Ана сизга ҳангомаю номалар.

    Шу ҳақдаги хабарни ўқиб ўтирар эканман, оббо дея энсам қотиб охирига етиб қолувдим, қарасам хабар тагида изоҳ турибди, мазмуни:"...ҳа, ўша фалончини ҳужжатига с...".Мана сизга ҳангома.Тўғриси бундайин ҳангомалардан кулишни ҳам, куйишни ҳам билмайсиз.

    Ўша изоҳга кўзим тушди-ю, ўйланиб қолдим.Ўзбеклардан бошқаларда ҳам сўкиниб изоҳ ёзадиганлар борми?Ҳа, бор.Улар ўрислар.Улар "бляха-муха"лаб шунақа сўкишли изоҳлар ёзишади.Лекин ўзбекка ўшалардан юққанмикан ё ўзи ўзимизда борми бу "хислат"?Бир нарса дейиш қийин.

    Яна бир бошқа четда юрган даҳо эса аллақанақанги таъқиқланган қўпорувчи фирқанинг яширин хазинасини ўзлаштиришга кўмаклашмоқчи бўлиб банкка яширганининг миси чиқиб қолди деган хабарлар ва бу ҳатти-ҳаракати билан ҳалқаро исковчилар назарига тушганмиш, деган ҳангомалар...

    Ўзбекистон томонда эса бир-иккитаси бор эди.Пошшо бўламиз дегандай бефойда югур-югур қилишганди.Охири лўлилар билан уришиб қолиб ватандан суришиб юборди дея хабар беришяпти.Мана сизга ҳангома.

    Энди яна бир ҳангома.Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳар бирига Ўзбекистон Президенти Фармони билан 60 доллардан пул тарқатилармиш.Бу дегани 80 минг ўзбек сўми миқдори атрофида.Энди озгина ҳисоб юритамиз.Уруш тугаган йили балоғат ёшида бўлган 18 ёшли киши бугун нечага киради.Ҳа, яшанг 80 ёшдан ошган бўлади.Ҳозир 80 ёшдан ошган одамлар неча киши қолдийкан?

    Ҳукуматнинг бу қадар "эътибор"га молик номасидан кўра кулгулироқ яна қанақа ҳангомалар бўлиши мумкин?Улар ҳақида ўзингиз ўйлаб кўринг.

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz