Ризобек Вторник, 2024-05-14, 05.18.09
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 26 » Мулоҳаза
    23.40.04
    Мулоҳаза
    Она тилим - буюк хазина!
    7.Пўстак ва уни қоқиш ...

    Ўтган гал пўстак ҳақида сўз бошлабману, айримлар пўстак ўзи нималигини билмаслиги мумкинлигини эътибордан қочирибман, узр.

    Пўстак - бу эчки сўйилгач гўшту суягини ажратиб шилиб олинган териси.Қўйнинг ҳам пўстаги бўладику, лекин асосан эчкининг пўстагидан хонадонларда кўп фойдаланилар эди.Болалар, ҳатто йигит ёшида ҳам айримлар пўстакдан бир қийқим кесиб олиб, унинг тери томонига чўян қозон синиғини елимлаб ёпиштриб пар ( ланка ҳам дейишарди) тепишар эди.Эди деганимнинг боиси , ҳозир одамлар камдан-кам эчки сўйишга қурблари етади.Бундан ташқари унинг пўстагини лўли-мазангларга бир-икки жуфт чинни пиёлами, косами шунга ўхшаш идишга алмаштриб юборишни маъқул билишмоқда.Парни эса тепмай қўйишган, чунки темир елимланган парни тепиш учун анча-мунча пойабзал бардош бериши қийин.Айниқса ҳозирда асосан хитойнинг бир марталик оёқ кийимидан фойдаланаётганлар учун пар тепиш қимматга тушади.

    Лекин пўстакни бундоқ ўйлаб қарасам жуда кўп фойдали томонлари бор экан.Чунки уни деворга суяниш учун қоқиб қўйилса иссиқ ҳарорат бериб елкангиздан деворнинг захи ўтмайди.Тахтали пол қилинмаган уйларда эса ўтириш учун тўшалади, яна ўтирган кишига зах етказмайди.Илгарилариям ҳозир ҳам қишлоқ жойларида табиий газ йўқ, иситиш учун кўмир ҳам йўқ, дала-туздан ўтин йиғиб келиб, чўғини олишадида тўрт оёқли ёғочдан тайёрланган сандал деб аталувчи мослама устига кўрпа ташлаб, таглик кўрпача ўрнида пўстак тўшаб ўтиришади.

    Пўстакни вақти-вақти билан қоқиб турилмаса тери орасида кана, бурга сингари заҳмат етказувчи унсурлар пайдо бўлиши мумкин.Шунинг учун уни тез-тез қоқиб туришади.Шунинг учун ҳам зиён-заҳмат етказган кишини танқид қилишса "пўстагини қоқишди" деб қўйишади.Чунки унинг пўстаги қоқилиши билан зиён етказувчи иллатини бартараф этиб тўғри йўлга юриши керак-да.

    Лекин, ҳозиргиларнинг пўстаги, ие узр териси қотиб кетганидан қоқиш тугул, тешиб юборсангиз ҳам дард тегмаган эшакқуртдай юраверади.

    Ҳа, майли уларни қўяверинг.Ўзимча бир нимани хаёлдан ўтказдим.Масалан, ҳозирги замонда болалар учун нам тортадиган памперс тагликлардан кенг фойдаланиш урф бўлган.Лекин бизнинг болалик чоғлармизда памперс бўлмаган.Аммо ўшандаги болаларни ҳозиргиларга қиёсласам бақувватроқ ва соғломроқ назаримда.Уларнинг соломроқ бўлганликлари памперс эмас, эчкининг пўстагида думалаб катта бўлишганидан эмасмикан?

    Чунки бир табиб ҳам айтгандай бўлувди:пўстакнинг анча-мунча фойдали эканини.Аммо афсуски бугунга келиб Ўзбекистонда пўстак ҳам ноёб бўлиб қолган.Ноёб...Ноёбмас ўзи нима қолди Ўзбекистонда?Ҳа, майли бошқа мавзуга ўтиб кетиб қоляпмиз қарасам.Келгуси гал балки ноёблик ҳақида суҳбатлашармиз.

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz