Ризобек Вторник, 2024-05-14, 06.27.33
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 3
    Гостей: 3
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 28 » АДАБИЁТ
    02.56.40
    АДАБИЁТ
    Юсуф ЖУМА

    Зиндонда кўкардим, нечун кўрмайсан?

    Мен ҳам бир дарахтман чинордан юксак
    Зиндонда кўкардим, нечун кўрмайсан.
    Ердан ер ҳаққимни бермайсан фалак
    Кўкдан кўк ҳақимни нечун бермайсан.

    Мени камситарлар чўп дейди чўплар
    Дейдилар хаслар хас, хазонлар хазон.
    Битта япроғимча келмайди кўплар
    Бошимга тор келар поёнсиз осмон.

    Ҳамон зиндондаман менинг еримда
    Зарпечаклар ўсар, тиканлар ўсар.
    Ўсдим руҳиятда, ўсдим шеъримда
    Қуёшдан, тупрокдан тош девор тўсар.

    Мен ҳам дарахтман темир тўр тўрт ён
    Тағин қат-қат девор ҳар сангги –Помир.
    Сўрайди ердан ер осмондан осмон
    Поёнсиз кўксимда бир юрак томир.
    23.07.2005.

    Эй гўзал, пойингдаги тупроғимдир — муҳаббат
    Тупроғимда бетиним титроғимдир муҳаббат.

    Қўлингдаги лоланинг доғи менинг қароғим
    Хокимдан чиқиб келган қароғимдир муҳаббат.

    Ҳажридан дор яхши деб, туроб бўлиб вужудим
    Изларингга осилган сиртмоғимдир муҳаббат.

    Ер остида зулматда ётибсан дема зинҳор
    Қиёмат кунигача чироғимдир муҳаббат.

    Тириклайин тупроққа айланган битта Юсуф
    Эй, гўзал, пойингдаги тупроғимдир муҳаббат.
    23.07.05.

    Лабингнинг қошида асал туз эрур
    Юзингнинг қошида қуёш муз эрур.

    Жамолинг қошида бўстон хазондир
    Жамолинг қошида баҳор куз эрур.

    Ҳуснинг ўтрусида гулзор тиканзор
    Чиройинг қошида саҳар бўз эрур.

    Гўзалликда осмон тиззангдан келмас
    Қошингнинг қошида ҳилол из эрур.

    Дудоғинг ҳажрида Юсуф ўлибди
    Дудоғинг қошида асал туз эрур.
    24.07.2005

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz