Ризобек Среда, 2024-05-15, 02.21.09
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 28 » Кундаликдаги чизгилар
    04.05.10
    Кундаликдаги чизгилар
    Йилларим ва йўлларим

    9.Исқиртлар

    Ҳаёт атоқли йўлга чиқдингизми истайсизми ё йўқми йўл-йўлакай турли-туман, турли тоифа кимса-ю нусхаларга дуч келаверасиз.
    Кўринишидан одамга баҳо бериб бўлмас экан.Авваллари одамзотга бир қараб туриб қандайлигини биламан, оғзини очмасдан туриб орқа ичагини кўраман дея ўйлардим.Йўқ, ундай эмас экан.Кўринишидан, сўзларидан покдамондай туюлган, силлиқ-силлиқ гапириб, гўё ўзини беозор мусичадай тутадиган кимсанинг қаллоблиги, қаллоб бўлганда ҳам уччига чиққанларидан эканини анча вақт ўтиб билиб ёқа ушлаб қолиш ҳам мумкин экан.

    Бундай йўлда фавқулодда дуч келиб қолганларни исқиртлар дейилса ҳам бўлар.Лекин исқирт номи ҳам ундайларга увол назаримда.Чунки исқирт ўзича исқирт, атрофдагиларда ташқи қиёфаси билан нохуш кайфият уйғотиши мумкин холос.Мен айтаётганлар эса пихини керган исқирт қаллоблардир.Улар нафақат ташқи кўриниши билан, балки ички қиёфаси билан ҳам тоза ҳавони бузади.Ҳа, дунёнинг ишларига, яратганнинг кароматларига тан бермай илож йўқ.

    У уччига чиққан қаллоб, яна қаллоб десангиз "ким қаллоб экан, қаёқдан олдинг бу гапни" дея аюҳаннос ҳам солади.Баъзида пана-пастқамга туриб олиб ҳеч ким отмаса ўзига-ўзи тош отиб қолади.Ортидан ёзғириб ҳам қўяди.Мени қаллоб дейишяпти деб.Аслида қаллоб у.Ундайларга авваллари анча эътиборли бўлганимдан афсусланаман.Чунки қанча қимматли вақтим совурилди-да.Башаралари фош этиб , билинди кимлиги ундайларнинг.Энди хотиржам бундайларга "эй, суфей сенга" дейилса бўлаверади.

    Исқиртлар ўзича бир-бирига дўст.Худди ит ўз кучугини ялагандай.Баъзи ҳали ўзи каби кўзи очилмаган шундай исқиртчаларни ўз сафига қўшиш учун уларнинг номидан бир нималар амалга оширишга уринишлари ҳам яққол кўриниб турибди.Нариги лақма исқирт ҳам бир кун эмас, бир кун ўзи билмаган нарсаларни қилиб қўйганини билмай қолиб, аттанглаб қолиши ҳам бор.

    Исқиртлардан бири бор эди.Ёш эди-ю, қай бир жойга бўлмасин бурнини тиқиб кетаверарди.Бурнини кесиб ташлашди унинг.
    Шунақалар ҳақида анча -мунча нарсалар чиздим.Сабаби шуки, бошқалар уларнинг турқи қанақа бўлади ажрата билишсин.Бу каби исқиртлардан зиён тортиб қолмасин.Лекин ўзи асли насли бефаросатлар ҳам кўп экан.Улар ўз билгиларидан қолмай, ўз тўпларидан ажрала олмас экан.Начора.Ундайларга:

    ...Исқирт кучукчалар ғингшиб аккиллаб,
    Сўлакка тўйинган суяк талашар.
    Ҳечда тополмаса исқирт ўлжа гар,
    Бири бошқасининг оёғин ялар...

    Исқиртлар тўпининг тўппончалари,
    Пахтавон ўқила тўкилиб борар.
    Ҳар онда, ҳар дамда ўзича даҳо,
    Аслида ниқоби сўкилиб борар.

    Ҳа, бунақа таъриф ҳам эсиз асли бундай исқиртларга.Айтмоқчи бўлганим шуки, мабодо рўпарангиздан шунақанги исқиртлар чиқиб қолса ҳечда эътибор қилмай йўлингизда давом этинг.Чунки у томонга қарадингизми кўнглингиз беҳузур бўлишдан бошқа нарса йўқ.

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz