Ризобек Вторник, 2024-05-14, 03.56.52
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 30 » Ҳаётий лавҳалар
    00.42.14
    Ҳаётий лавҳалар
    Она тилим - буюк хазина!

    9.Ола-була, қора-қура, малла-палла

    Сарлавҳадаги сўзлар мавзусига ўтишдан аввал ўқувчиларнинг баъзиларидан узр сўрамоқчиман.Чунки аввалги ёзган лавҳаларимдан бирида гарчанд ҳеч кимни назарда тутмаган бўлсамда нишон айримларнинг нақ пешонасига тўғри келиб қолибди.Улардан бири саҳифада рўйхатдан ўтиб исми шарифини ёзиб қўйибди.Раҳмат шунақа очиқ исм билан ёзиб, нурдай равшан бўлганга.Уни мен ҳам олдимда кесакка ёзиб " беш"ни қўйиб, ўзи яшайдиган жойдаги сувга "куф-суф-туф" дея ташлаб қўйдим.Бўкиб турсин дедимда.

    Узр.Мен ҳам тирик жонман баъзан жаҳлим чиқади, баъзан хурсанд бўламан.Ундан ташқари бой она тилимиздан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан.Ҳар тўкисда бир айб деган гап борку ахир.

    Ҳа, мана узр-маъзур ҳам қилиб олдик, энди асосий мавзуга ўтсак ҳам бўлар.Менимча ўзбек тилидаги шевалар рангбаранглиги ҳақида маълумотни тўлароқ етказиш учун Ўзбекистоннинг турли маконида яшайдиганларни ўзаро суҳбатини келтирилса яққолроқ тасаввур пайдо бўлса керак.

    Айтганча, сарлавҳада нега анави сўзлар турибди дейсизда.Бу сўзлар тез-тез ишлатиб турилишини биласиз.Ола-була - уни бошқа бир тилга таржима қилиб кўрингчи.Ҳа, ўрисчада - полосатый,лекин у ўзбек тилида йўл-йўл деб ҳам айтилади.Қора-қура - қораку тушунарли, ранг белгиси.Қура-чи?Малла-палла - бошқа тилда малла нима дейиларкин - масалан ўрисчада - оранжевыйми , унда малла лолақизғалдоқ рангини ҳам билдирадими?Лекин ундай дейилса Холландда лолқизғалдоқнинг 500 га яқин турфа рангдаги тури бор дейишяпти.Ҳа, майли малларангда ҳар-ҳолда янги тухумдан чиққан жўжалар ҳам бўлади.Аслида жўжаларнинг рамзий ранги сариқ бўлсада, малларанглилари ҳам бўлади.

    Қаранг, ўзбекнинг бир сўз ёки бир иборасини олиб бир илмий асар ёзса бўларкан.Лекин бир сўз устида изланиш олиб бораман десангиз бир умр етмай қолиши ҳам мумкин.

    Энди ўша Ўзбекистоннинг ҳар турли маконида яшайдиганларни бир тўпга ўтқазиб суҳбатини ташкиллаштириш таклифим ҳақида.Уриниб кўрамиз уларни суҳбатлаштиришга.Ким қаердан эканини ўзингиз аниқлаб олинг.

    -Ҳе, нимасини айтасан бу райўнди каттаси Жомбойди жеб жуварди.

    -Ҳа, ока тўри айтас биззиям дўмком Ҳафизхон окани ўн беш яшар қизини ина қип қўйип қамалиб кеттила.

    -Нима девоссила, Ҳошимми кўрмадийлами, тунов куни кўчада кетвотса хитла тутволиб иккалови қошини ўртасига шунақанги туширибдики, дабдаласи чиқиб пешонасидан юлдуз кўринивоттийкан.

    -Иби, Ҳолиқжонний айтмайсизми ако.Харни сўйиб кавобини хейла сотопганакан қўлга тушибдий.

    -Ваҳ-ваҳей, бу пошшани дастиндан дим ямон ўлат галди.

    -Атта-батта кўрганизди айтовурменг, анахга пайлахчи қип юборади-я.

    -Ака биззи эшикларга ҳам ўтовринг.Ашатта чойхонада паловхўрлик қиламиз.

    Қаранг, суҳбатдошлар ҳаммаси ўзбек.Аммо ҳар бирининг ўз лаҳжаси бор.

    Бошқа миллатларда ҳам шевалари ўзбекларники каби турли-туманмикан?Биламан шева ҳамма тилда бор.Лекин ўзбекникидайини йўқлиги аниқ.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz