Ризобек Среда, 2024-05-15, 02.54.51
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Апрель » 30 » АДАБИЁТ
    02.39.07
    АДАБИЁТ
    Юсуф ЖУМА

    Бахт ниҳол бўлсайди кўкартирардим

    Ўзбекни ерга урма
    Ўзбекда ҳам ори бор.
    Ўзи Ўзбекистонда
    Дубайдачи, ёри бор.

    Ўзбекни ерга урма
    Ор-номуси—юзи бор.
    Ўзи Ўзбекистонда
    Африқода қизи бор.

    Ўзбек ўз ори билан
    Кўк остини безади.
    Ўзи Ўзбекистонда
    Ори дунё кезади.

    Ўзбекда ҳам ори бор
    Фахрланиб ётади.
    Ўз ори бўлгандан сўнг
    Дунё бўйлаб сотади.

    Номуси ҳисобидан
    Қорнини силаётир.
    Ори зиёда, четга
    Экспорт қилаётир.
    22.07.2005.

    Белингдан бунёд этганинг
    Белингни синдирар. Ёраб.
    Умрин шамини ёққанинг
    Шамингни сўндирар, ёраб.

    Бошин этсанг ғамдан халос
    Осмонларда айлаб парвоз.
    Ажал қузғунини шоввоз
    Бошингга қўндирар, ёраб.

    Ичган тузин ундирганинг
    Ризқу рўзин ундирганинг
    Ҳатто ўзин ундирганинг
    Маргингни ундирар, ёраб.

    Одам феълин уқарканинг
    Кўзингдан қон тўкарканинг,
    Юсуф, тишин чиқарганинг
    Тишингни синдирар, ёраб.
    23.07.05.

    Бахт ниҳол бўлсайди кўкартирардим
    Сув ўрнига юрак қонимни бериб.
    Бахт ниҳол бўлсайди, кўкартирардим
    Қонимда унмаса жонимни бериб.

    Бахтни экиб бўлмас уруғ мисоли
    Юрагимга ўраб экардим уни.
    Қора манглайимнинг бўлиб иқболи
    Менинг кўкимнинг ҳам тугарди куни.

    Бахт шамол бўлса ҳам ушлаб олардим
    Бўрон каби елиб, шамолдек елиб.
    Унинг оғушида бир зум қолардим
    Бағримга олардим, бағримни тилиб.

    Бўлса ҳам етти қат ернинг остида
    Излаб топар эдим, водариғ, эвоҳ
    Толе фақатгина фалак дастида
    Фақат ўз боғида ундирган Оллоҳ.

    Оляпман бир умр толесиз нафас
    Армонлар ханжардир қалбим қонида.
    Мени яратибди боғида эмас
    Илонлар сўраган биёбонида.
    23.07.2005.

    Ҳар бир бошга бир қиёмат муқаррар
    Нечун ҳар кун бир бошимда минг маҳшар
    Хоин дўст минг қиёматдан бешбаттар.
    Минг қиёмат хиёнаткор моҳпайкар.

    Ҳар бир бошга бир ўлим бор, бир мамот
    Нечун ҳар кун бир бошимда минг ажал.
    Минг ажалдир ҳар бир хешу, ҳар бир ёт
    Минг ажалдир вафоси йўқ ёр, гўзал.

    Ҳар бир бошга бир қабр бор, битта гўр
    Нечун ҳар кун бир бошимда минг мозор
    Мингта гўрдир—жоҳил қавм пурқусур
    Мингта гўрдир бевафо ёр – дилозор.
    23.07.05.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz