Ризобек Суббота, 2024-05-18, 16.04.51
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Ноябрь » 29 » Йилларим ва йўлларим
    16.34.25
    Йилларим ва йўлларим
    37.Ташаббускор воқелик "дум"ида юрмайди
    У ё бу сабаблар билан кўплаб мамлакатларда бўлишимга тўғри келди.Ҳар мамлакат кишиларининг одатлари, урф-одатлари турлича.Масалан, уларнинг аксариятида бирор-бир кўнгилсизлик рўй бермаслиги олдини олиш учун чора-тадбир кўришга кўп эътибор беришаркан.Бизнинг Ўзбекистондачи?

    Мен бизнинг мамлакат одамлари билан бошқаларни бироз қиёслашга ҳаракат қилдим.Албатта бу қиёслаш жуда чуқур илмий изланишлар асосида эмас, шунчаки айрим кузатишлар натижасида юзага келган кичик бир мулоҳаза дейилса бўлар.

    Албатта тафовутлар талай.Миллатимиз кишиларининг ҳавас қилса арзигулик ҳислатлари ғоят кўп.Улар ҳақда достонларнинг сон-саноғи йўқ.Бугун Ўзбекистон халқи бошида зулм соя солиб турган кезда чиндан ҳам кишилар оғир бир синовдан ўтишаётганга ўхшайди.

    Нега улуғ бир миллатнинг ҳозирги вакиллари бу қадар парокандаликка учрашди?

    Бу саволни менимча бошқалар ҳам кўп бор ўзларига-ўзлари бериб жавоб излашса ажаб эмас.Лекин мен айтмоқчи мулоҳаза сал бошқа.Яъни бошқа  миллат ва элатлардан фарқ этувчи жиҳатларимиз ҳақда икки оғиз сўз айтиш холос.

    Масалан, юқорида ҳам айтганимдай бошқа мамлакатнинг раҳбарларидан тортиб оддий фуқароларигача нима яхши-ю  нима яхши эмас, нимадан кейин нима келади каби эҳтимолли ҳолатларнинг салбий оқибатларини олдини олишни йўлга қўйишган экан.

    Бизда эса қўшниникини сув босаётган ёки ўт илашганини кўриб туриб ҳам , меники ёнмаяпти ёҳуд меникини сув босмаяптику дея бепарволик бўлса майли, томошабин бўлиб завқланиш иллати одат бўлиб қолди.

    Ҳаммаёқни сув босиб ёки аланга ўраб олиб томошабинни ҳам домига торта бошлагачгина "дод-вой" бошланади.Унгача томошабинлик.Энг қизиғи Ўзбекистоннинг бугунги расмийлари ҳам ва уларга ўзини мухолиф сановчилар  ёшу қарисининг кўпчилиги, айрим демократлик даъвосидагилар ҳам айнан шундай.

    Масалан, икки гуруҳнинг ўзаро даҳанаки жанги бошланади. Қарасаки даҳанаки жанг икки гуруҳдан ўтиб ўзининг хашагини шилдиратиши мумкин бўлган ҳол юзага келгач томошабин бўлиб турган учинчи томон жон талвасасида у ё бу томонга ташланиб қоладику.Лекин бу пайт ғишт қолипдан кўчган, айтиладигани айтилиб, дейиладиган дейилиб бўлган, энди учинчи бир манфаатни кўзлаб сўз бошлангани маълум бўлади.Натижада-чи?Яна ўша "Оққуш, қисқичбақа, чўртанбалиқ" масалидаги ҳолат.Арава жойида тураверади.Бу ҳол қарийб йигирма йилдан буён давом этиб келаётибди.

    Ташаббус деган нарса воқеликнинг "дум"ида эмас бошида юриш керак.Ана ўшанда содир бўладиган кўнгилсизлик керак бўлса ижобий томонга бурилиши мумкин назаримда.

    Мана бунга мисол яқинда суҳбатдошларимдан бирининг айтганлари:Андижондаги хунрезликлар.Ахир Андижонда тадбиркорлар устидан суд бошлангач бир ой давомида тинчгина  норозилик намойиши давом этди.Норозилар сукут сақлаб атрофдан нажот кутдилар.Қани айтингчи ўша палла қайси бир мухолифат лидери ё инсон ҳаққи ҳимоячисиман дея кўкрагига муштлайдиганлардан қай бири "бу ҳолатда бундай қилиш керак " деб уларга йўл-йўриқ кўрсатиш нари турсин таскин бера олди?

    Аксинча оломоннинг "думи" бўлиб юрди аллақанчаси...

    Ёки бўлмаса мана қаҳрамон шоир Юсуф Жума буюк  жасорат билан аксиялар ўтказди.Турди "ман" деганлар "қани энди нима бўларкин" деб.Қамаб бўлгандан сўнг энди аксарият кўпчилик "дум"га ўхшаб гўё уни озодлигини сўраб юрибди.Аслида бошланган пайт қўллаб-қувватлаш керак эди уни...Аксинча унга "пикетингиз жа чўзилиб кетди" деб писанда қилишди.Расмийлар эмас балки ўзини демократ сановчилар.

    Ҳалиги бир гап бор эди "энамни ўлишини билсам часа кепакка сотиб ердим" деган.Ўлгандан кейин бутун дунёни бошга кўтариб дод-вой қилган билан у тириладими?

    Айтилган сўз  қуш каби "пир" этиб учиб чиққандай дейилиб бўлгач уни қайтариб бўлмайдиган ҳолатда саккиз киши бошни бошга қўйиб олиб дийдиё айтиши - бу ўша айтганимдай яна бир манфаатдорлик кўзланганидан дарак демакдир...

    Одамзотда тўртта яхши ҳислат бўлса албатта тўртта иллати ҳам бор.Аммо гоҳо ўша иллатларини ўлдиришга уриниб турса балки дуруст бўлар.

    Ҳа, гапнинг индаллоси шуки, бизнинг "даҳо"ликка даъвогарлар ҳамиша бир-бировини кўзини ўйишга чоғланиб туришади.Шунинг учун ҳам энди йигирма йил бўлибди, шу кетишда улар юз йилда бир натижага эриша олмай думга ўхшаб судралиб юраверадилар.Афсус...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz