Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.43.38
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 4 » Ҳангомалар
    00.45.17
    Ҳангомалар
    Дадахон Ҳасан ҳаёти билан боғлиқ ҳангомалар (3)

    Мухожиротдаги Туркистонликлар "Миллий бирлик" қўмитасининг президенти Вали Қаюмхон ота вафот этдилар. Бу машъум хабарни Темур хўжадан телефон орқали эшитган Дадахон "Озодлик" радиоси эфирларида Қаюмхон отага тазиялар изхор этди. Марсия шеър ва қўшиқлар куйлади. Бу қаттиқ тазияномаларга бардош беролмаган хукумат орадан 15 кунлар ўтгач Дадахонни қамоққа олди. Уни Тошкент шахар ички ишлар бошқармасига бориб яна қайтиб келасиз деган бахона билан ўз уйидан олиб кетишиб, Жиззах вилояти Фориж туман ички ишлар бўлими ер тўласига қамаб қўйишди. Орадан 6 кун ўтгач, қора кўзойнак таққан, Андижон шевасида сўзловчи қоратўридан келган баланд бўй бир кимса рахбарлигидаги 5 кишидан иборат тезкор гурух Дадахонни ер тўладан олиб 2та енгил автомошинада Фарғона томонларга равона бўлдилар. Дадахонга "Мен мафияман, рекетман. Мени хукуматга хеч қандай алоқам йўқ, хамма жойда вазирлик идораларида менинг одамларим бор. Мен Ички Ишлар вазир-пазиридан хам хукуматингдан хам қўрқмайман. Менга обшак тўлайсан. Сени бу ерга олиб келиб қаматтирган мен бўламан. Шу ой охиригача менга обшакни тўлайсан. Бўлиб-бўлиб тўлайсан. Олтиариқдаги уйингда ўтирасан. Кўчага хам чиқмайсан. Тошкентга бориш у ёқда турсин, телефон хам қилмайсан. Менинг одамларим сендан хабар олиб туради." Деб Дадахондан уйда ўтириши ва обшак пули тўлаши хақида тилхат ёздириб олади. Нихоят, уни Олтиариқ тумани, Кафут қишлоғига ташлаб кетишади. Бу бир ўйин сценарий эканлигига дархол ақли етган Дадахон тилхатни дархол ёзиб берган эди ўшанда. Дадахонни кейинроқ аниқлашича, бу воқеалар уни "Эрк" партиясининг навбатдаги қурултойига қатнаштирмаслик учун топилган бир ўйин экан. Аммо Дадахон Олтиариқда 2 кун тургач, дархол Тошкентга қайтиб, "Эрк"нинг навбатдаги қурултойида фаол қатнашади. Қурултой қатнашчилари Дадахон Хасанни қарсаклар билан кутиб олишади. Дадахонни қурултойга кириб келганлигидан хабар топган девон дархол ўз вакилларини жўнатиб, Дадахонни қурултойда сўзламаслиги хақида огохлантиришди. "Агар сўз олиб нутқ ирод қилсангиз шу ернинг ўзида сизни қамоққа олишади" деб шивирлади юқоридан келган вакил. Дадахон барибир вазиятга қараб сўзга чиқаман деб турган эди, бироқ воқеалар ривожи М. Солих фойдасига хал бўла бошлагач, Дадахонни сўзга чиқишига хожат хам қолмади.

    Дадахон Тошкентга етиб келганидан кейин ўша қора кўзойнак таққан, Андижон шевасида сўзловчи рахбарлигидаги қора кучлар гох кечаси, ярим тунда гох кундузи Дадахонни Олтиариқдаги уйига бир неча бор келишиб, унинг онаси Қумрихон аяга дўх-пўписа қилганлар. Уни қўрқитганлар. "Ўғлингга шу ерда уйда ўлтиргин деган эдик, уйида ўтирмади,  энди ўзидан кўрсин, уни ўлдирамиз, ўлигини хам кўрмайсан," дейишган. Бундай қўрқинчли дўқлардан дахшатга тушган Қумрихон аянинг қон босими кўтарилиб, юрак хуружи авжига чиққан. Орадан хеч қанча вақт ўтмай оламдан ўтганлар.   

    Жамолиддин Муҳаммад

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz