Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.37.58
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 5 » БАЁНОТ
    16.47.09
    БАЁНОТ
    ДАДАХОН ҲАСАН: БИЗГА ДЕМОКРАТИЯ КЕРАК

    “Озодлик” радиосидаги ака-ука Бобожоновларни тинмай  оғиз кўпиртириб М. Солихни пропаганда қилишлари “Қурбақа вақ этади, ўз вақтини чоғ этади”деган мақолни эслатади. “Озодлик”радиоси Бобожоновларнинг эналарининг махрига тушганга ўхшайди.

    Энг афсусланарлиси дунё радиоси бўлган “Озодлик” Бобожоновларнинг шахсий хўжалигига  “эрк” партиясининг хусусий минбарига айланиб қолган. Вахоланки Ўзбекистонда бошқа мухолиф партиялар хам мавжуд.

    Ажабланарли хол шуки радио эфирлари фақат эрк партияси аъзоларига ва унинг рахбари М.Солихни ёқлаган унга хамду санолар айтган уни шахсига сиғинганларгагина берилади. Бу демократиянинг қайси кўриниши?

    Бобожоновлар М.Солихни бу қадар тарғиб қилишлари билан терроризмга хизмат қилаётганликларини билармиканлар? Аламзада М.Солих алақачон терорчига айланган шу кунларда у хар турли интернет сайтларида “зарғалдоқ инқилоби” қиламан деб аюхоннос солишлари одамнинг кулгусини қистатади ахир у нимаси билан инқилоб қилар экан? Ўзбекистонда тинч йўл билан инқилоб қилиб бўладими? Бу М. Солихнинг ўзини ўзи шоу қилишидан бошқа нарса эмас.

    Мухолифатнинг хориждаги “рахбар”и нимадир деб туриши шарт эканда! У гохо-гохо шундайин дунё бўйлаб карнай чалиб маълум идоралардан пул ўндиради, олган пулини еб тугатгач эса яна ундоқ қилодирман-мундоқ қилодирман деб оламга жар солади.

    Ғарблик содда одамлар қулоғига лағмон илади.  Бу унинг навбатдаги ўйинларидан бошқа нарса эмас. Биз унинг бундай нағмаларига кўникиб хам қолганмиз, сиёсий курашда шундайин рақслар хам бўлар эканда, ажабо! Вахоланки бугун бизларга М.Солихнинг ўзи хам, унинг оғзидагина тайёрланаётган қонли инқилоби хам керак эмас, бизларга бугун демoкратия асосига қурилган хотиржам, тўқ ва осойишта, фаровон тинч хаёт керак!

    ДАДАХОН ХАСАН .
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz