Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.28.52
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 6 » Ибратли ҳикоялар
    00.56.07
    Ибратли ҳикоялар
    Арзимас яхшилик
     
     Машҳур бир ёзувчи тонг саҳарлаб денгиз соҳилида айланиб юрарди. Шунда кўзи денгиз тўлқинлари соҳилга олиб чиқиб ташлаган қисқичбақаларни битталаб териб сувга улоқтираётган болага тушди. Унинг қилаётган ишига азбаройи қизиққани сабабли болакайнинг ёнига бориб саволга тутди:
        – Ҳой бола, нима қиляпсан?
        – Кўриб турганингиздек, соҳилга чиқиб қолган қисқичбақаларни яна қайтадан денгизга улоқтиряпман. Бечоралар ўзи қайтиб кетолмай нобуд бўлиши мумкин.
        – Шунча қисқичбақани барибир денгизга қайтаролмайсан-ку. Сен уларни денгизга улоқтирганинг билан нима ўзгаради? Уларга бунинг нима фар-қи бор?
        – Мана буниси учун фарқи бор, – деди болакай ва қўлидаги қисқичбақани денгизга қараб улоқтирди.
        Ҳаётда ҳам сизнинг назарингизда арзимас бўлиб туюлган иш бошқа- лар учун муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Шу сабабли яхшилик қилишга қулай фурсат келишини пойлаб ўтирманг. Имкон бўлди дегунча атрофингиздаги муҳтожларга ёрдам қўлингизни чўзинг. Балки бу ёрдам шунчаки бир табассум, бир оғиз ширин сўз бўлар.

    М.Маҳкам

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz